Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
ҚЎҚОН-1912”- “ПАХТАКОР” : ЎЗАРО ЎЙИНЛАР ТАРИХИДАН
the_title()

17.10.2022

Coca Cola Суперлигаси 22-тур доирасидан ўрин олган   “Пахтакор” – “Қўқон-1912” учрашуви 18 октябрь  куни Тошкентдаги  “Пахтакор” марказий  стадионида бўлиб ўтади.
Мазкур баҳс олдидан ушбу жамоаларнинг ўзаро ўйинлардаги статистик маълумотлари билан таништириб ўтамиз.

 

Ўзаро ўйинлар

Бу жамоалар шу пайтга қадар чемпионат доирасида 33 марта тўқнаш келишган. Ўйинларнинг 6 тасида вакилларимиз зафар қучишган, 19 та баҳсда “Шерлар”нинг қўли баланд келган. саккизта учрашувда дуранг натижа қайд этилган.

Тўплар нисбати – 85-46, “Пахтакор” фойдасига. Ўзаро ўйинларда “Қўқон-1912” 26 очкони қўлга киритган. “Пахтакор”нинг очкоси 65 тани ташкил этади.
Бу жамоаларнинг 1-даврадаги ўзаро учрашуви 1-1 ҳисобидаги дуранг натижа билан якунланган эди.

 

Ушбу жамоаларнинг сўнгги саккизта учрашуви

18.05.2022  “Қўқон-1912” – “Пахтакор”   1-1

01.10.2021  «Қўқон-1912» – «Пахтакор»  4:2

12.05.2021  “Пахтакор” – “Қўқон -1912” – 3:0

20.10.2020  “Пахтакор” – “Қўқон-1912” – 2:1

18.08.2020  «Қўқон-1912» – «Пахтакор» 1:3

26.07.2019  “ Пахтакор” – “Қўқон-1912” – 3:1

29.06.2019  «Қўқон-1912» – «Пахтакор» 1:2

12.08.2018  «Қўқон-1912» – «Пахтакор» 1:1
“Пахтакор”га қарши баҳсни Равшан Абдувоҳидов бошқариб боради
Coca Cola суперлигасининг 22-турида ишлайдиган расмий шахслар номи эълон қилинди. Унга кўра Тошкентда бўлиб ўтадиган “Пахтакор” ҳамда “Қўқон-1912” жамоалари ўртасидаги учрашувни Қаршилик Равшан Абдувоҳидов бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бошқариб борадиган бўлишди. Равшан Абдувоҳидов учун эртанги баҳс мазкур йилда суперлигадаги илк ўйин бўлади. Абдувоҳидов бу кунга қадар U21 жамоамизнинг сафарда АГМКга қарши ўйинида ишлаган. Эртанги баҳсда ВАР тизимидан фойдаланилмайди.


ПАХТАКОР — ҚЎҚОН-1912

Тошкент. “Пахтакор” стадиони.  18 октябрь,соат 18:30

Ҳакамлар: Равшан Абдувоҳидов, Бахтиёрхўжа Шавкатов, Ойбек Калахўжаев, Фарруҳ Янсупов

Назоратчи: Марат Исмоилов

Комиссар: Муҳаммад Содиқ Содиқ-Охунов

Бошланиш вақтлари

“Пахтакор” – “Қўқон-1912” учрашуви 18 октябрь,сешанба  куни Тошкентдаги  “Пахтакор” марказий  стадионида, соат 18:30да бошланади. Бу учрашув ЎзМТРКнинг спорт-2 канали орқали тўғридан-тўғри эфирга узатилади.

Ушбу жамоаларнинг ўринбосарлари, яъни U21 жамоалари ўртасидаги ўйин эса 19 октябрь куни, Қибрайдаги стадионда бўлиб ўтади.

Ҳар икки баҳсда йигитларимизга куч-қувват ҳамда омад тилаймиз!
Олға Қўқон, олға шунқорлар!

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1QO'QON-1912510
1Xorazm510
3Mash'al59
4Buxoro59
5Aral57
6Sho'rtan55
7Olimpik Mobiuz54
8Do'stlik50
U-21 биринчилиги
#КлубЎО