Байрамлар байрамларга уланган кеча
the_title()

27.10.2022

Кеча Яйпандаги “Ўзбекистон” стадионида Coca cola суперлигасининг 23 туридан ўрин олган “Қўқон-1912” – “Сўғдиёна” жамоалари ўртасидаги учрашув бўлиб ўтди.

Футбол учрашувидан олдин республикамиз бўйлаб кенг нишонланган “ўзбек футболининг 110-йиллиги” тантаналарининг якуний қисми бўлиб ўтди. “Ўзбекистон” стадионига ўзбек футболининг афсоналари Биродар Абдураимов, Тўлаган Исақов, Азамат Абдураимов, Абдуқаҳҳор Маруфалиев, Шуҳрат Мақсудов ва яна кўплаб машҳур инсонлар келишди. Ўзбек футболининг ватани Қўқон ҳақида, бу ердаги жамоа ҳақида машҳур футбол шарҳловчиси Мирзаҳаким Тўхтамирзаев стадионга келган мухлисарга ажойиб маълумотларни етказдилар. Ўзбек футболига ўзининг катта ҳиссасини қўшган кўплаб футбол фидоийлари ЎФА томонидан “ўзбек футболига қўшган ҳиссаси учун” кўкрак нишони ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

photo_2022-10-26_18-56-17 (2)


photo_2022-10-26_18-56-18 (2)

photo_2022-10-26_18-56-18

photo_2022-10-26_18-56-19 (2)

photo_2022-10-26_18-56-19

photo_2022-10-26_18-56-20
“Қўқон-1912” – “Сўғдиёна” жамоалари ўртасидаги ўйин меҳмонларнинг ҳужумлари билан бошланди. Лекин кўп ўтмасдан Қўқонлик футболчилар ўйин тизгинини қўлларига олишди. 20 дақиқада Мурод Холмуҳаммедовнинг рақиб дарвозаси томон йўллаган зарбасини “Сўғдиёна” ҳимоячиси дарвоза чизиғидан қайтариб қолди. Ўйиннинг зо дақиқасида Шоҳназар Норбеков рақиб дарвозабони билан бирга-бир вазиятга чиқиб зарба йўллади. Дарвозабон эса тўпни қайтарди. Кейинги уринишда Норбеков чалқанча услубда чиройли зарба билан “Сўғдиёна” дарвозасига гол киритди. Бироқ ВАР тизими бу вазиятни кўриб чиқиб киритилган голни бекор қилди. Орадан бироз ўтиб эса Жамшид Хасанов қулай вазиятда ноаниқ зарба йўллади. 1-таймнинг сўнгги дақиқаларида Илхом Ваҳобов чап қанотдан рақиб жарима майдончасига кириб дарвоза томон зарба берди. “Сўғдиёна” посбони бу вазиятда жамоасини қутқариб қолди.

photo_2022-10-26_19-34-20

photo_2022-10-26_19-34-27
Ўйиннинг иккинчи бўлими ҳам шиддатли курашлар остида ўтди. Ҳар икки жамоа учун ҳам бу ўйиндаги қўлга киритиладиган очколар олтинга тенг эди. Қўқонлик футболчилар 2-бўлимда кўзларида ўт билан майдонга чиқишди. Андрей Сидоров боши билан рақиб дарвозасига зарба йўллаган вазиятда тўп рақиб футболчисини қўлига теккандек бўлди.Бу вазиятни кўриб чиққач 62 дақиқада ВАР “Сўғдиёна” дарвозасига пенальти белгилади. Шоҳаназар Норбеков пенальтини аниқ амалага ошириб ўйиндаги ҳисобни очди. 68-дақиқада  эса Андрей Сидоров бирга-бир вазиятда рақиб дарвозасига гол ура олмади.  Шундан сўнг меҳмон футболчилари ҳисобни тенглаштириш учун олдинга интилишда ва бу ишни удаллашди ҳам. 76-дақиқада Ҳусниддин Ғофуров ҳисобни тенглаштирди. Яна бир вазиятда Шоҳруз Норхоновнинг зарбасидан сўнг тўп дарвозамиз устунига тегиб қайтди. Учрашувнинг қўшиб берилган 5-дақиқаси ўтиб бораётган паллада вакиллари тўпни аутдан ташлаш имконига эга бўлишди. Мурод Холмуҳаммедов аутдан ташлаган тўп футболчиларимиздан бирининг  бошига тегиб, заҳирадан майдонга тушган Билолхон Тошмирзаевга етиб борди. Билолхон эса кучли ва аниқ зарба билан учрашувга нуқта қўйди. Шу тариқа драматик тарзда ўтган учрашув “Қўқон-1912” жамоасининг ғалабаси билан якунланди. Ўйиндан олдин бошланган байрам эса яна байрамларга уланиб кетди.

photo_2022-10-26_20-56-09

photo_2022-10-26_20-56-16

photo_2022-10-26_21-03-59
“Қўқон-1912” – “Сўғдиёна” 2:1
26 октябрь 2022 йил. Яйпан. “Ўзбекистон” стадиони. 18:30
Ҳакамлар:
 Абдурашид Худойберганов, Расулжон Фозилов, Максим Нехочин, Иброҳим Исмоилов
Назоратчи: Бобур Ҳайдаров
VAR ҳаками: Аҳрол Рисқуллаев
AVAR ҳаками: Анвар Маражабов
Комиссар: Алишер Файзиев

Голлар: Шоҳназар Норбеков 63 пенальти, – 1:0. Ҳусниддин Ғофуров 75, – 1:1. Билолхон Тошмирзаев 90+6.

“Қўқон-1912”: 1.Музаффар Абдуллаев, 4.Илҳомжон Ваҳобов, 7.Жамшид Ҳасанов (70.Билолхон Тошмирзаев, 68), 8.Санъат Шихов, 9.Андрей Сидоров, 11.Шоҳназар Норбеков (5.Славко Лукич, 72), 14.Авазхон Маматхўжаев, 15.Ойбек Рустамов, 17.Қувондиқ Рўзиев, 22.Сардор Етовқўзиев (27.Анвар Хожимирзаев, 50), 77.Мурод Холмуҳаммедов (с)
Захира: 21.Ислом Абдуллаев, 13.Сардор Азимов, 20.Муроджон Комилов, 31.Аюбхон Исақов, 37.Азизжон Эркинов,

“Сўғдиёна”: 27.Милан Митрович, 2.Сардор Қулматов, 6.Искандар Шайкулов, 7.Шаҳбоз Жўрабеков, 10.Шоҳруз Норхонов (с), 19.Жавоҳир Қаҳрамонов, 21.Абдужалил Маназаров (5.Аюбхон Нўмонов, 90+2), 31.Лука Чермель, 44.Юре Обшивач (9.Шавкат Саломов, 72), 77.Даниэль Насриддинов (17.Ҳусниддин Ғофуров, 60), 93.Марко Колакович
Захира: 1.Ширинбой Абдуллаев, 3.Диан Талхатов, 12.Хислат Халилов, 20.Баҳодир Насимов, 26.Виталий Денисов, 28.Самандар Мавлонқулов
Огоҳлантиришлар: Сардор Қулматов 62, Ҳусниддин Ғофуров 87.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Mash'al2652
2Buxoro2649
3QO'QON-19122642
4Sho'rtan2637
5Aral2635
6Xorazm2628
7Olimpik Mobiuz2621
8Do'stlik2617
U-21 биринчилиги
#КлубЎО