Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
“ҚИЗИЛҚУМ” – “ҚЎҚОН-1912”: ЎЗАРО ЎЙИНЛАР ТАРИХИДАН
the_title()

01.11.2022

Coca Cola Суперлигаси 24-тур доирасидан ўрин олган  “Қизилқум” – “Қўқон-1912”   учрашуви 2 ноябрь, чоршанба куни Навоий шаҳридаги “Ёшлар спорт мажмуаси” стадионида бўлиб ўтади. Мазкур баҳс олдидан бу жамоаларнинг ўзаро ўйинлардаги статистик маълумотлари билан таништириб ўтамиз.

 

Ўзаро ўйинлар

Бу жамоалар шу пайтга қадар чемпионат доирасида 23 марта тўқнаш келишган.

Ўйинларнинг 7 тасида вакилларимиз зафар қучишган, 13 та баҳсда навоийликларнинг қўли баланд келган. Учта учрашувда дуранг натижа қайд этилган.

Тўплар нисбати – 26-40, “Қизилқум” фойдасига. Ўзаро ўйинларда “Қўқон-1912”  24 очкони қўлга киритган. “Қизилқум”нинг очкоси 42 тани ташкил этади.

 

Барча учрашувларда қайд этилган натижалар билан танишинг:

28.05.2022. “Қўқон-1912” – “Қизилқум”   1:3

14.08.2021.  Қизилқум – Қўқон-1912 – 2:2

15.03. 2021. Қўқон-1912 – Қизилқум – 0:0

02.10. 2020. Қизилқум – Қўқон-1912 – 2:1

19.06. 2020. Қўқон-1912 – Қизилқум – 4:0

18.10. 2019. Қўқон-1912 – Қизилқум – 2:1

19.04.2019. Қизилқум – Қўқон-1912- 0:1

05.11.2018. Қўқон-1912 – Қизилқум – 2:1

22.09.2018. Қизилқум – Қўқон-1912 – 1:0

26.05.2018. Қўқон-1912 – Қизилқум – 0:1

08.03.2018. Қизилқум – Қўқон-1912 – 0:2

19.08.2017. Қизилқум – Қўқон-1912 – 3:1

18.03.2017. Қўқон-1912 – Қизилқум – 1:0

09.09.2016. Қизилқум – Қўқон-1912 – 1:1

24.04.2016. Қўқон-1912 – Қизилқум – 0:3

25.09.2015. Қўқон-1912 – Қизилқум – 1:0

09.05.2015. Қизилқум – Қўқон-1912 – 3:1

05.10.2003. Қизилқум – Қўқон-1912 – 5:1

19.04.2003. Қўқон-1912 – Қизилқум – 1:3

30.11.2002. Қўқон-1912 – Қизилқум  – 2:1

16.03.2002. Қизилқум – Темирйўлчи – 3:0

02.11.2000. Темирйўлчи – Қизилқум – 1:3

01.04.2000. Қизилқум – Темирйўлчи – 3:2

 

Ҳакамлар

Coca Cola суперлигасининг 24-турида ишлайдиган расмий шахслар номлари эълон қилинди. Унга кўра Навоийдаги “Ёшлар спорт мажмуаси” стадионида бўлиб ўтадиган “Қизилқум” – “Қўқон-1912” баҳсини  ФИФА ҳаками  Фирдавс Норсафаров бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бошқариб борадиган бўлишди.

Фирдавс Норсафаров бу мавсумда жамоамиз иштирокидаги учта ўйинни бошқариб борган. Ўзбекистон кубогининг гуруҳ босқичидан ўрин олган ва Муборак шаҳрида бўлиб ўтган “Ғиждувон” – “Қўқон-1912” ўйини  0-4 ҳисобидаги вакилларимизнинг ғалабаси билан якунланган. Суперлиганинг 10-туридан ўйин олган ва Жиззахда бўлиб ўтган “Сўғдиёна” жамоасига қарши ўйинда эса 3-0 ҳисобида мезбонлар ғалаба қозонишган эди. Шунингдек Норсафаров яқинда бўлиб ўтган ва суперлиганинг 20-туридан ўрин олган “Қўқон-1912” – “Сурхон” учрашувини ҳам бошқариб борган ва бу ўйин вакилларимиз аламли тарзда мағлуб бўлишган эди.

“Қизилқум” – “Қўқон-1912” баҳсида VAR тизимидан ҳам фойдаланилади.

 

Coca Cola Суперлигаси. 24-тур

2 ноябрь, чоршанба

“Қизилқум” – “Қўқон-1912”

Навоий. “Ёшлик” стадиони. 18:30

Ҳакамлар: Фирдавс Норсафаров, Далер Тиллаев, Дилшод Жуманиёзов, Найим Қосимов

VAR ҳаками: Аҳрол Рисқуллаев

AVAR ҳаками: Бахтиёрхўжа Шавкатов

Назоратчи: Константин Смирнов

Комиссар: Диёр Хотамқулов
Бошланиш вақтлари

 

“Қизилқум” – “Қўқон-1912”   учрашуви 2 ноябрь , чоршанба куни Навоийдаги “Ёшлар спорт мажмуаси” стадионида бўлиб ўтади. Учрашув соат 18:30да бошланади ҳамда “дунё бўйлаб” канали орқали жонли тарзда эфирга узатилади.

Ушбу жамоаларнинг ўринбосарлари ўртасидаги баҳс эса 3 ноябрь  куни бўлиб ўтади.

 

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1QO'QON-1912510
1Xorazm510
3Mash'al59
4Buxoro59
5Aral57
6Sho'rtan55
7Olimpik Mobiuz54
8Do'stlik50
U-21 биринчилиги
#КлубЎО