Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
Навоийда муҳим очко қўлга киритилди
the_title()

02.11.2022

Бугун Ўзбекистон Coca Cola суперлигасида 24-тур ўйинлари давом эттирилди.
“Қўқон-1912” жамоаси Навоийдаги “Ёшлар спорт мажмуаси”  стадионида, Навоийнинг “Қизилқум” жамоаси меҳмони бўлишди. “Шунқорлар”  суперлиганинг 23-турида,  “Сўғдиёна” устидан ғалаба қозониб, сафарга яхши кайфиятда келишган эди. Навбатдаги ўйинда ҳам ғалаба қозонишни истаган  Даврон Файзиев жамоаси мазкур ўйинга астойдил тайёргарлик билан етиб келишди. Бу учрашувда қўлга киритиладиган очколар  жамоамиз учун  жуда муҳим эди.
Учрашув мезбонларнинг ҳужумлари билан бошланди. Бироқ вакилларимиз ҳимояда тартибли ўйнаб, аста секин ҳужумларга ўта бошлашди. 13 дақиқада Санъат Шиховнинг зарбасини рақиб посбони қайтарди. 35-дақиқада мезбонларнинг ҳужуми хавфли бўлди.  Илҳом Вахобов яхши ўйнаб хавфни бартараф қилди. Ойбек Рустамов 40-дақиқада жамоамизни қутқариб қолди.  У дарвозамизга кириб кетаётган тўпни деярли чизиқдан қайтариб қолди. Шу тариқа жамоалар танаффусга голсиз чиқиб кетишди.
Ўйиннинг 2-бўлимини футболчиларимиз фаол бошлашди. Биринчи бўлимда ҳимояда ишончли ўйнаган Илхомжон Вахобов 48-дақиқада рақиб дарвозасига гол киритиб ўйиндаги ҳисобни очди. Бу вазиятда бурчакдан Санъат Шихов узатган тўпни,  Илҳом Вахобов боши билан рақиб дарвозасига жойлаб қўйди. Орадан бироз ўтиб Санъат Шиховнинг жуда кучли ва аниқ зарбасидан сўнг Жавоҳир Илёсов жамоасини муқаррар голдан сақлаб қолди.  Голдан сўнг мезбонлар ҳисобни тенглаштириш учун олдинга интилдилар ва 61-дақиқада ўз мақсадларига эришдилар. Темурўжа Абдухолиқовнинг олисдан йўллаган зарбасидан сўнг, тўп  кичик рикошет орқали дарвозамиздан жой олди.
Ўйиннинг сўнгги дақиқалари ўтиб бораётган паллада мезбонлар гол уришди, бироқ  ҳакам офсайд қайд этди.  Вазиятни ВАР кўриб чиқди.  Гол инобатга олинмади. Мана шу вазиятда ҳакам билан тортишгани учун жамоамиз сардори Мурод Холмуҳаммедов қизил карточка билан жазоланди. Шундай қилиб драматик тарзда якунланган ўйинда вакилларимиз 1 очкони қўлга киритишди.

DSC_6235 копия

Coca Cola Суперлигаси. 24-тур

2 ноябрь, чоршанба

“Қизилқум” – “Қўқон-1912”   1-1

Навоий. “Ёшлик” стадиони. 18:30

Ҳакамлар: Фирдавс Норсафаров, Далер Тиллаев, Дилшод Жуманиёзов, Найим Қосимов

VAR ҳаками: Аҳрол Рисқуллаев

AVAR ҳаками: Бахтиёрхўжа Шавкатов

Назоратчи: Константин Смирнов

Комиссар: Диёр Хотамқулов
Голлар: Темурхўжа  Абдухолиқов(61)   –  Илхом Ваҳобов(48)
“Қизилқум” таркиби:

35.Жавоҳир Илёсов, 5. Дилшод Жўраев, 7.Санжар Шоаҳмедов, 10. Темурхўжа Абдуҳолиқов, 11.Александар Станисавлевич, 14.Файзулла Қамбаров, 17.Салим Мустафоев, 23.Шерали Жўраев, 25.Азизбек Усмонов, 28.Шуҳрат Муҳаммадиев, 75. Олег Толмасов.

 

Захирада:

1.Игнатий Нестеров, 12. Ғолибжон Бекмуродов, 3.Абдувосидхон Абдурашидов, 8. Шаҳзод Туропов,  9.Ҳумоюн Абдуалимов, 18.Даврон Анваров, 21.Орифхўжа Абдухолиқов, 33.Олег Зотеев, 43.Шон Пол Комолафе

 

“Қўқон-1912” таркиби:

1.Музаффар Абдуллаев , 4. Илхомжон Вахобов , 7. Жамшид Ҳасанов, 8. Санъат Шихов, 9. Андрей Сидоров, 11. Шохназар Норбеков, 14. Аваз Маматхўжаев, 15. Ойбек Рустамов, 17. Қувондиқ Рўзиев, 22. Сардор Етовқўзиев, 77. Мурод Ҳолмухаммедов
Заҳирада:

  1. Исломжон Абдуллаев , 5. Славко Лукич, 6.Дилшод Раҳматуллаев, 10. Жавоҳир Сидиқов, 13. Сардор Азимов, 20.Муроджон Комилов, 23.Александр Мерзляков, 27. Анваржон Хожимирзаев, 70.Билолхон Тошмирзаев.

 

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Buxoro816
1QO'QON-1912816
3Mash'al815
4Aral814
5Xorazm810
6Sho'rtan89
7Olimpik Mobiuz88
8Do'stlik80
U-21 биринчилиги
#КлубЎО