Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
Барчаси сўнгги турда ҳал бўладиган бўлди
the_title()

07.11.2022

Бугун Ўзбекистон Coca Cola суперлигасида 25-тур ўйинлари бўлиб ўтди.
“Қўқон-1912” жамоаси Яйпандаги “Ўзбекистон”  стадионида, Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоасини қабул қилди.  Даврон Файзиев жамоаси мазкур ўйинга жиддий йўқотишлар билан етиб келди. Суперлиганинг 1-даврасида Тошкентда бўлиб ўтган мазкур жамоалар ўртасидаги ўйинда бўлгани каби бу сафар ҳам жамоамиз сардори Мурод Холмуҳаммедов майдонга туша олмади. Муроджон ўтган турда бўлган “Қизилқум”га қарши ўйинда қизил карточка олган эди. Шунингдек жамоамиз бош мураббийи Даврон Файзиев ҳам дисваликифация сабабли қайдномадан ўрин олмади.

Учрашув жуда қизиқарли ва муросасиз курашларга бой тарзда бўлиб ўтди. Ўйиннинг 12 дақиқасида Сардор Етовқўзиевнинг рақиб дарвозаси томон зарбасига бироз аниқлик етишмади. Бугунги ўйинда Етовқўзиев ўзининг мазмунли ҳаракатлари ҳамда дриблинглари билан мухлисларда яхши таассурот қолдира олди. 39-дақиқада Жамшид Хасанов қулай имкониятдан фойдалана олмади. Сўнгги паллада рақиб ҳимоячилари унга зарба йўллаш учун имкон беришмади. Биринчи бўлимнинг қўшиб берилган дақиқаларида Шоҳназар Норбеков рақиб дарвозаси томон кутилмаганда кучли ва аниқ зарба йўллади. Бу вазиятда “Бунёдкор” дарвозабони Суҳроб Султонов жамоасини голдан асраб қолди.

Учрашувнинг иккинчи бўлимини ҳам  футболчиларимиз ёмон бошлашмади. 49-дақиқада Жамшид Хасановда яна бир имконият юзага келди. Шиховнинг узатмасидан сўнг Жамшид Хасанов дарвоза томон зарба йўллади.  Тўп рақиб дарвозасининг ёнгинасидан ўтиб кетди. Яна бир вазиятда эса Қувондиқ Рўзиевнинг жаримадан йўллаган зарбаси Суҳроб Султонов томонидан катта қийинчилик билан қайтарилди. Ўйиндаги энг хавфли вазиятлардан бири  69 дақиқада содир бўлди. Тўп аутдан ташлангач, Андрей Сидоров боши билан Хасановга узатмани амалга оширди. Жасур Хасановнинг зарбасидан сўнг эса Суҳроб Султонов маҳорат билан тўпни уриб юборди. Ўйиннинг 81-дақиқасида ҳисоб очилди. Умарали Раҳмоналиев тахминан 22-23 метрлардан дарвозамиз томон кучли ва аниқ зарба йўллаб Музаффар Абдуллаевни доғда қолдирди. Қолган дақиқаларда футболчиларимиз харчанд ҳаракат қилишмасин ўйиндаги ҳисобни тенглаштиришнинг имкони бўлмади.

Шундай қилиб “Қўқон-1912” жамоасининг  суперлигада қолиш ёки қолмаслик масаласи 12 ноябрь куни Самарқандда “Динамо”га қарши бўладиган суперлиганинг сўнгги тур  ўйинида ҳал бўладиган бўлди.
Coca Cola Суперлигаси. 25-тур

7 ноябрь, душанба

“Қўқон-1912 — “Бунёдкор”   0-1

Яйпан. “Ўзбекистон” стадиони. 16:15

Ҳакамлар: Азиз Асимов, Санжар Шоюсупов, Алишер Усмонов, Лочин Долимов

Назоратчи: Бахтиёр Тагаев

Комиссар: Жаҳонгир Раҳматуллаев

Гол: Умарали Раҳмоналиев (81)

“Қўқон-1912” таркиби:

1.Музаффар Абдуллаев , 4. Илхомжон Вахобов , 7. Жамшид Ҳасанов, 8. Санъат Шихов, 10. Жавоҳир Сидиқов,  11. Шохназар Норбеков, 14. Аваз Маматхўжаев, 15. Ойбек Рустамов, 17. Қувондиқ Рўзиев, 22.Сардор Етовқўзиев, 23.Александр Мерзляков.
Заҳирада:

  1. Исломжон Абдуллаев , 5. Славко Лукич, 6.Дилшод Раҳматуллаев, 9. Андрей Сидоров, 13. Сардор Азимов, 20.Муроджон Комилов, 27. Анваржон Хожимирзаев, 70.Билолхон Тошмирзаев.

“Бунёдкор” таркиби:

32.Суҳроб Султонов, 3.Махмуджон Махамаджонов, 4. Давронжон Эргашев, 6.Авазбек Ўлмасалиев, 10.Расул Йўлдошев, 11.Димитрий Побулич, 15.Жасур Ҳакимов, 18.Павел Могилавец, 22.Усмонали Исмоналиев,  33.Умарали Раҳмоналиев, 88.Жаҳонгир Ўрозов.

Заҳирада:

71.Сарвар Каримов, 7.Акбаржон Исматуллаев, 8.Франсис Нарх, 29.Музаффар Олимжонов, 30.Оллоберган Каримов, 34.Суҳроб Иззатов, 62.Абдуллоҳ Омоналиев, 99. Умид Султонов, 104.Азизбек Тўлқинбоев.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Buxoro816
1QO'QON-1912816
3Mash'al815
4Aral814
5Xorazm810
6Sho'rtan89
7Olimpik Mobiuz88
8Do'stlik80
U-21 биринчилиги
#КлубЎО