Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
“ДИНАМО” – “ҚЎҚОН-1912”: ЎЗАРО 22 ЎЙИН АРАФАСИДА
the_title()

11.11.2022

Coca Cola Суперлигасининг сўнгги, 26-тур доирасидан ўрин олган  “Динамо” – “Қўқон-1912”  учрашуви 12 ноябрь куни Самарқанд  шаҳридаги “Динамо” стадионида  бўлиб ўтади. Мазкур баҳс олдидан ушбу жамоаларнинг ўзаро ўйинлардаги статистик маълумотлари билан таништириб ўтамиз.

Ўзаро ўйинлар

Бу жамоалар шу пайтга қадар чемпионат доирасида 21 марта тўқнаш келишган. Бу сафарги тўқнашув Ўзбекистон чемпионатлари тарихидаги 22-тўқнашув бўлади.

Ўйинларнинг 9 тасида вакилларимиз зафар қучишган, 5 та баҳсда самарқандликлар қўли баланд келган. Етита учрашувда дуранг натижа қайд этилган. “Динамо” жамоаси бизнинг жамоа учун “қулай” рақиб ҳисобланади. Ҳар ҳолда бу жамоа билан ўйинларда вакилларимиз кўпроқ очколарни ишлаб топганлар.

Тўплар нисбати – 25-23  “Қўқон-1912” фойдасига. Ўзаро ўйинларда “Қўқон-1912” 34 очкони қўлга киритган. “Динамо”нинг очкоси 22 тани ташкил этади.

 

Жамоаларнинг ўзаро ўтказган барча учрашувлари:

28.06.2022. “Қўқон-1912” – “Динамо” 1-1

10.08.2019  “Динамо” – “Қўқон-1912” – 0:1

15.06.2019 “Қўқон-1912” -“Динамо” – 2:2

07.09.2017 Динамо – Қўқон-1912- 0:0

07.04.2017  Қўқон-1912 – Динамо   – 2:1

02.08.2015  Қўқон-1912 – Динамо  – 3:1

14.03.2015  Динамо – Қўқон-1912 – 0:1

03.09.2003  Қўқон-1912 – Самарқанд – 1:0

28.05.2003  Самарқанд – Қўқон-1912 – 2:1

19.10.2002  Самарқанд – Қўқон-1912 – 2:1

27.04.2002  Қўқон-1912 – Самарқанд – 1:1

19.11.2000  Самарқанд – Динамо – Темирйўлчи – 2:3

18.03.2000  Темирйўлчи – Самарқанд – 0:0

01.08.1999  Самарқанд  – Темирйўлчи – 6:0

20.06.1999  Темирйулчи – Самарқанд – 0:0

09.09.1995  Динамо   – Темирйўлчи – 2:1

27.05.1995  Темирйўлчи – Динамо   – 2:0

09.10.1993  Динамо – Темирйулчи – 1:1

16.04.1993  Темирйўлчи – Динамо – 1:0

06.09.1992  Темирйўлчи – Мароқанд – 2:0

20.05.1992  Мароқанд – Темирйўлчи – 2:1

 

Ҳакамлар

ЎзПФЛ суперлиганинг сўнгги туридан ишлайдиган расмийлар номини маълум қилган. Унга кўра Самарқандда бўладиган “Қўқон-1912” – “Динамо” учрашувини Андижонлик ҳакамлар бригадаси бошқариб боришади. Бош ҳам Темур Тўхтасинов бу мавсумнинг 14-туридан ўрин олган жамоамизнинг “Нефтчи”га қарши ўйинини ҳам бошқариб борган. Фарғона дербисида 3-3 ҳисобидаги жанговор дуранг қайд этилган эди.

“Динамо” – “Қўқон-1912”

Ҳакамлар: Темур Тўхтасинов, Анвар Маражабов, Зиёдулло Абдураҳмонов, Достон Раҳмонов

Назоратчи: Арслан Хатамов

Комиссар: Владимир Назаров
Бошланиш вақтлари

Ўзбекистон профессионал футбол лигаси суперлиганинг сўнгги тур ўйинларининг барчасини бир вақтда бошланишини таъминади. 26-турдан ўрин олган барча ўйинлар, жумладан “Динамо” – “Қўқон-1912”  ўйини ҳам, 12 ноябрь куни, соат 17:00да старт олади.  Учрашув Самарқанд шаҳридаги “Динамо” стадионида бўлиб ўтади.
Бу жамоаларнинг ўринбосарлари яъни U21 таркиблари ўртасидаги баҳс эса 13 ноябрь куни бўлиб ўтиши белгиланган.
Ҳар икки жамоамизга ҳам ўта муҳим ўйинларда омад ёр бўлишини яратгандан сўраб қоламиз!

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Buxoro24
1Mash'al24
3Xorazm13
4Aral23
5Sho'rtan11
6QO'QON-191221
7Do'stlik10
7Olympic Mobiuz10
U-21 биринчилиги
#КлубЎО