Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
“Динамо” билан бирга про-лигада ўйнайдиган бўлдик
the_title()

12.11.2022

Бугун Ўзбекистон Coca Cola суперлигаси ўз якунига етди. Республикамизнинг олтита шаҳрида суперлиганинг сўнгги 26-тур ўйинлари бўлиб ўтди.
“Қўқон-1912” жамоаси Самарқанддаги “Динамо”  стадионида маҳаллий  “Динамо” жамоасининг меҳмони бўлишди. Самарқандликлар учун бу ўйиннинг аҳамияти қолмаган, улар аллақачон суперлигани расман тарк  этганликлари маълум бўлиб улгурган эди. Даврон Файзиев шогирдлари учун эса бу учрашув финалга тенг ўйин эди. Қўқонликлар мазкур ўйинга жиддий йўқотишлар билан етиб келди. Суперлиганинг ўтган турида бўлгани каби бу сафар ҳам жамоамиз сардори Мурод Холмуҳаммедов майдонга туша олмади. Шунингдек жароҳати боис Иван Йосович, карточкалар сабаб Қувондиқ Рўзиев ҳам бугунги ўйинни ўтказиб юборди. Жамоамиз бош мураббийи Даврон Файзиев ҳам дисваликифация сабабли қайдномадан ўрин олмади.
Шундай бўлсада учрашув жуда қизиқарли ва муросасиз курашларга бой тарзда бўлиб ўтди.
Ўйинни жамоамиз ёмон бошламади. Сардор Етовқўзиев , Андрей Сидоровларда голга тортадиган вазиятлар юзага келди. Бироқ 36-дақиқада мезбонларнинг хужумини Элгужа Григалашвили гол билан якунлади.
Иккинчи бўлимда мураббийларимиз таркибда бир қатор ўзгаришларни амалага ошириб ўйинни қутқариб қолиш учун ҳаракат қилишди. Яна ўша вазиятларни голга айлантира олмаслик жамоамизга панд берди. 79-дақиқада мезбонлар футболчиси Ислом Шарипов жарима зарбасидан дарвозамизга иккинчи голни киритди.
Қолган дақиқаларда ҳарчанд ҳаракат қилишмасин вакилларимиз рақиб дарвозасини ишғол қилишни уддалай олишмади.
Бизнинг ўйин билан бир вақтда бўлиб ўтган “Локомотив” – “Металлург” ўйинида мезбонлар 3-1 ҳисобида ғалаба қозонишди ва “темирйўлчилар” суперлигага ўтиш ўйинида про-лига вакили билан ўйнайдиган бўлишди.
Жамоамиз эса  Самарқанднинг “Динамо” жамоаси билан келаси мавсумда про-лигада иштирок этадиган бўлдик.
Тақдир шундай экан, наилож. Биз  янада кучли бўлиб суперлигага қайтамиз!

Coca Cola Суперлигаси. 26-тур

12 ноябрь, душанба

“Динамо” — “Қўқон-1912”   0-2

Голлар: Элгужа Григалашвили (34), Ислом Шарипов (79)

Самарқанд. “Динамо” стадиони. Соат 17:00

Ҳакамлар: Темур Тўхтасинов, Анвар Маражабов, Зиёдулло Абдураҳмонов, Достон Раҳмонов

Назоратчи: Арслан Хатамов

Комиссар: Владимир Назаров

“Динамо” таркиби:

1.Фарҳод Раҳматов, 5.Михайло Йованович, 6.Иброҳим Йўлдошев, 7.Шоҳрухбек Абдураҳмонов, 15.Жўрабек Маннонов, 16.Бобур Мамадаминов, 19.Ислом Шарипов, 22.Абдужамол Исроилов, 27.Марат Бикмаев, 70.Ойбек Нурматов, 78.Элгужа Григалашвили.

Заҳирада:

12.Милое  Прекович, 4.Достон Фотеев, 8.Азим Мирзаев, 13.Жавлонбек Маликов, 18.Меҳриддин Мусурмонов, 21.Шоҳруҳ Маҳмудҳожиев, 77.Воҳиджон Оқбўтаев, 88.Евгений Чумак,97.Фахриддин Алимов.


“Қўқон-1912” таркиби:

  1. Исломжон Абдуллаев , 4. Илхомжон Вахобов, 5. Славко Лукич 7.Жамшид Ҳасанов, 8. Санъат Шихов, 9. Андрей Сидоров 7.  11. Шохназар Норбеков, 14. Аваз Маматхўжаев, 15. Ойбек Рустамов,  22.Сардор Етовқўзиев, 23.Александр Мерзляков.

Заҳирада:

1.Музаффар Абдуллаев , 6.Дилшод Раҳматуллаев, , 10. Жавоҳир Сидиқов     13. Сардор Азимов, 20.Муроджон Комилов, 27. Анваржон Хожимирзаев, 70.Билолхон Тошмирзаев.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1QO'QON-1912510
1Xorazm510
3Mash'al59
4Buxoro59
5Aral57
6Sho'rtan55
7Olimpik Mobiuz54
8Do'stlik50
U-21 биринчилиги
#КлубЎО