Қўқондаги “марказий” стадион ёритгичлари янгиланади
the_title()

25.11.2022

Ўтган мавсумни кўнгилдагидек ўтказа олмаганимизнинг сабабларидан бири сифатида “Қўқон-1912” жамоасининг ўз уй ўйинларини Қўқондаги “марказий” стадионида ўтказа олмаганлиги деб ёзган эдик.
Албатта Яйпандаги “Ўзбекистон” стадиони ходимлари жамоамиз аъзолари учун барча шароитларни яратиб беришган бўлсада (бунинг учун уларга чуқур миннатдорлигимизни билдирамиз) барибир ўз майдонингдаги ўтказган ўйин бошқача бўлади. Айтишадику ўз уйингда деворлар ҳам ёрдам беради деб. Агар жамоамиз ўз ўйинларини Қўқонда ўтказганида ҳар бир ўйинда мухлисларимизнинг кўпроқ далдаси ва қўллаб-қувватлашларига эга бўлар эдик.
Қўқондаги “марказий” стадионига ЎзПФЛ томонидан  ёритгичлар талабга жавоб бермаганлиги сабабли тақиқ қўйилган эди. Жамоамиз ўтган йил бошида Польша давлатининг “Phlipis” компанияси ёритгичларини ўрнатиш бўйича дилер компания билан шартнома имзолаган ва бунинг учун маълум  миқдорда пул ҳам тўланган ҳамда ёритгичларнинг бир қисми Қўқонга етиб келган ҳам эди. Бироқ кейинчалик юзага келган молиявий муаммолар сабабли келишилган сумманинг қолган қисмини тўлай олмадик ва ёритгичларнинг қолган қисмлари ҳам бизга етиб келмади.

photo_2021-05-18_15-50-00

Жамоамиз раҳбарияти келгуси мавсумга стадионни барча талабларга жавоб бера оладиган ҳолатга келтириш учун аллақачон амалий ишларни бошлаб юборишган.  Биринчи ўринда стадион ёритгичлари масаласи билан шуғулланган раҳбарларимиз аввалги компания билан шартномани бекор қилди ҳамда Литва давлатининг ЗАО “Транзито паслаугу центрас” компанияси билан янгитдан келишувга эришдилар. Бу компания ҳам“Phlipis”нинг расмий дилери ҳисобланади.   Олиб борилган музокаралар натижасида Қўқонга етиб келган   “Phlipis”  ёритгичларига яна қўшимча энг сўнгги русумдаги ёритгичлар ва бутловчи қисмлар келтирилади ва “марказий” стадион ПФЛ талаб қилган ёруғлик люксига эга бўлади. Кеча юқоридаги компания ҳисоб рақамига келишилган миқдордаги пул маблағлари тўлиғича ўтказиб берилди. Энди Литва компанияси декабр ойи ичида, узоғи билан январь ойида ёритгичларни Қўқонга етказиб бериш масаласини ҳал қилади ҳамда янги йилнинг январь ойида “марказий” стадионда ёритгичларни ўрнатиш ишлари олиб борилади. Қолаверса стадионимиз чимини янги мавсумгача футбол ўйнаш учун идеал ҳолатга келтириш, майдон чимига мутахассислар билан маслаҳат қилган ҳолда ишлов бериш бўйича ҳам ишлар шу кунларда бошланади. Хуллас келгуси мавсумни мухлисларимиз қаршисида ва барча талабларга жавоб берадиган чиройли стадионда ўтказамиз.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Mash'al2652
2Buxoro2649
3QO'QON-19122642
4Sho'rtan2637
5Aral2635
6Xorazm2628
7Olimpik Mobiuz2621
8Do'stlik2617
U-21 биринчилиги
#КлубЎО