01.12.2022
Тошкент шаҳрида, “Зўр тв”каналида, ЎФА ҳамда ПФЛ томонидан “UZ FOOTBALL AWARDS-2022”, йилнинг энг яхшиларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда “Қўқон-1912” жамоаси матбуот хизмати вакили, “марказий” стадион сухандони Анваржон ака Охунов “Фидоийлик рамзи” мукофоти билан тақдирландилар.
Том маънодаги “Қўқон овози”, Қўқон футболининг ҳақиқий фидойиси Анваржон ака Охунов ҳақли равишда юқоридаги мукофотга лойиқ кўрилди. Нафақат Қўқон, балки бутун Фарғоналик азиз мухлислар бу инсоннинг овозисиз футболни тасаввур қила олишмайди.
Биз Анваржон акани юксак эътироф билан табриклаймиз! Анваржон акага яна узоқ йиллар саломат бўлиб, футболимиз ривожига ўзларининг муносиб ҳиссаларини қўшиб юришларига тилакдошмиз!