Мавсум -2022 якунлари. Ким нечта гол урди ?
the_title()

04.12.2022

Ўтган 2022 йилги мавсум жамоамиз учун жуда оғир ва омадсиз мавсум бўлди. Жамоамиз ўз таркибида жуда кучли футболчиларни жам қилганига қарамасдан суперлига турнир жадвалида 13-ўринни эгаллаб, про лигага равона бўлди.
Шундай бўлсада футболчиларимиз кўплаб ўйинларда мухлислар олқишларига сазовор бўлган голларни киритишди. Хусусан Жавоҳир Сидиқовнинг “Олимпик” жамаоси дарвозасига киритган голи мавсум якунида йилнинг энг чиройли голи номинациясига давогарлик қилди. Шунингдек Ойбек Рустамовнинг “Пахтакор” дарвозасига сафардаги ўйинда киритган голи ҳам узоқ вақт мухлисларимизнинг ёдидан чиқмайдиган голлар сирасига киради.

photo_2022-10-26_20-56-12

Жамоамиз суперлига ўйинларида рақиблар дарвозаларига жами 21 та  гол киритишди. Ўзбекистон кубоги ўйинларида эса 13 та гол жамоамиз ҳисобига ёзилди. Бу йилги мавсумнинг 2-даврасидан яна жамоамиз сафига қайтган Шоҳназар Норбеков рақибларимиз дарвозасига 6 та гол киритиб  бу йилги мавсум тўпурарига айланди. Жавоҳир Сидиқов эса ўз ҳисобига 4 та гол ёздириб қўйишга муваффақ бўлди. Шунингдек тажрибали Жамшид Хасанов ҳам мавсум давомида 4 та гол киритишга эришган бўлсада, унинг 3та голи кубок баҳсларида киритилди.

Қуйида ўтган мавсумда футболчилримиз томонида киритилган голлар сони билан танишинг.

Суперлига                        Ўзбекистон кубоги
1.Шаҳзод Нурматов                       1                                                1

  1. Жавоҳир Сидиқов               4

3.Мўмин Мелиев                                                                            1

4.Санъат Шихов                                                                                3
5.Мурод Комилов                                                                            2

6.Жамшид Хасанов                       1                                                 3
7.Иван Йосович                               2
8.Анвар Хожимирзаев                   2                                               1
9. Ойбек Рустамов                           1                                                 1
10. Шоҳназар Норбеков                6
11. Мурод Холмуҳаммедов         1
12.Билолхон Тошмирзаев             1
13.Илхом Вахобов                           1
14.Андрей Сидоров                         1
15. УлуғбекХудойбердиев (Ғиждувон)                                               1авт

Жами:                                           21 та                                       13 та

 

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Bunyodkor410
2OKMK410
3Nasaf48
4Dinamo48
5Buxoro46
6Andijon46
6Neftchi46
6Xorazm36
9Navbahor45
10Paxtakor43
11So'g'diyona43
12Qizilqum33
13Qo'qon-191243
14Surxon43
U-21 биринчилиги
#КлубЎО