06.01.2023
Бу йилги мавсумни про лигада ўтказадиган “Қўқон-1912” жамоаси кечадан янги мавсумга тайёргарликни бошлаб юборди. Кечаги машғулотларда 15 нафар футболчилар иштирок этишди. Бугун яна жамоа таркибига футболчилар келиб қўшилишади.
Ўтган мавсум якунидан сўнг қуйидаги футболчилар расман жамоани тарк этишган. Иван Йосович, Славко Лукич, Шоҳназар Норбеков, Ойбек Рустамов, Жавоҳир Сидиқов, Қувондиқ Рўзиев, Санъат Шихов, Дилшод Раҳматуллаев ҳамда Билолхон Тошмирзаевлар янги мавсумни бошқа жамоаларда бошлашади.
Жамоа асосий таркибининг қолган футболчилари билан шартномалар муддатини узайтириш бўйича музокаралар давом этмоқда. Даврон Файзиев бошчилигидаги мураббийлар штаби янги футболчиларни ҳам жамоа таркибига жалб қилишади. Бу борада ҳам изланишлар давом этмоқда.
Тарибдаги ўзгаришлар ҳамда машғулотлар жараёнлари ҳақида жамоамизнинг расмий сахифалари орқали хабар бериб борамиз.
👉 https://t.me/FCKOKAND