15.01.2023
Аввал хабар берганимиздек Қўқонликлар мавсумга тайёргарлик жараёнларини бошлаб юборишган. Мураббийларнинг режаларига кўра ташкил этилиши лозим бўлган “Андижон СГС” ва “Дўстлик” жамоалари билан бўладиган ўртоқлик ўйинлари об-ҳавонинг кескин совуб кетганлиги боис бекор қилинган. Меҳмон жамоалар Қўқонга кела олмасликларини билдиришган. Жамоа аъзоларининг сўнгги кунлардаги машғулотлари ёпиқ спорт мажмуасида бўлиб ўтди. Жамоа бош мураббийи Даврон Файзиев футболчиларнинг соғликларини ўйлаган ҳолда жамоа аъзоларига 18 феврал кунига қадар танаффус эълон қилди.
Жамоамиз навбатдаги ўқув-йиғин машғулотларини ҳам Қўқон шаҳрида олиб боради. 25 январдан бошлаб эса “Фарғона вилояти хокими кубоги” турнирида иштирок этамиз.