16.01.2023
Бугун Фарғона вилояти ҳокими, вилоят футбол ассоциацияси президенти Хайрулло Хайитбаевич ўзининг таваллуд айёмини нишонламоқда.
«Қўқон -1912» ПФК жамоаси ушбу айём муносабати билан Хайрулло Бозоровни табриклаб, унга узоқ умр, сиҳат-саломатлик тилайди. Вилоятимизнинг гуллаб-яшнаши, ривожланиши, шунингдек, Фарғона футболини юксалтириш йўлида амалга ошираётган ишларингизга куч-қувват тилаймиз.
У кишига ўзи истаган барча орзу-истакларига етиб юришини, соғлик-саломатлик ва албатта касбий фаолиятларида муваффақиятлар тилаб қоламиз.