Муҳсин Низомиддинов: “Рашид Ғофуровга тасанно”
the_title()

25.08.2023

Про-лиганинг 15-турида “Навбаҳор-Фарм” устидан қозонилган ғалабадан кейин “Қўқон-1912” бош мураббийи Муҳсин Низомиддинов ўз фикрларини билдирди.
– Икки хил тайм кўрдик. 3 очко мақсадимиз эди ва бунга эришдик. Рашид Ғофуровга тасанно айтаман, ёш йигитлардан Про-лигада кураша оладиган жамоа шакллантирибди. Мутахассис сифатида унинг фаолияти учун миннатдорлик ҳам билдираман. Яхши ўйин бўлди, кутилган натижага эришдик. Қўқондан мухлислар келди, бизни қўллаб туришди. Уларга раҳмат айтаман.

– Қўшимча дақиқаларда гол урилгунча ғалабага ишонганмидингиз?

– Ҳар бир мураббий ўз жамоасига ишонади. Мен ҳам жамоамга ишонаман. Биринчи бўлимда голга тортадиган 5та вазиятимиз бор эди. Агар уларнинг бирортасидан фойдаланганимизда бунчалик қийналмасдик. Лекин “Навбаҳор-Фарм” жамоаси ҳам биз кутган ўйинни кўрсатди. Шу сабабли бизга жуда қийин бўлди. Асосийси – сўнгги дақиқада гол уриб, ғалабага эришдик.

– Қўқондаги ўйинда жанговар 2:2 ҳисоби қайд этилганди. Ўша ўйин билан буниси қанчалик фарқ қилди?

– “Навбаҳор-Фарм” таркибидаги ёши катта футболчилар кетган, буни яхши биламиз. Лекин шунга қарамай Рашид Ғофуров жамоасини зўр тайёрлаган. Бундан хурсанд бўлдим. Шу йигитлар билан биринчи даврадагидан-да кучли жамоа яратган. Агарда улар шундай кетишса, бундай ўрин уларга ярашмайди. Улар бундан тепароқда бўлиш керак. Лекин ўйин сифати биринчи даврадагидан анчагина яхши.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Mash'al2652
2Buxoro2649
3QO'QON-19122642
4Sho'rtan2637
5Aral2635
6Xorazm2628
7Olimpik Mobiuz2621
8Do'stlik2617
U-21 биринчилиги
#КлубЎО