Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
“Қўқон-1912” – “Қизилқум” асосий таркиб

18.03.2017

Ассалому алайкум ҳурматли футбол мухлислари!

Бугун Қўқондаги “Марказий” ўйингоҳда Олий лига 3-туридан ўрин олган “Қўқон-1912” – “Қизилқум” учрашуви бўлиб ўтади.

Учрашув соат 16:00да бошланади.

Футболчиларимиз стадионга етиб келишди.

Меҳмонлар ҳам стадионга етиб келишди.

Жамоалар таркиби маълум бўлди.

Олий лига

3-тур

“Қўқон-1912” – “Қизилқум”

Ҳакамлар: В. Цейтлин, А. Усмонов, Т. Гайнулин, Ш.Насибуллаев.

Назоратчи: Б. Тоғаев.

ЎзПФЛ вакили: В. Лёткин

Голлар:

“Қўқон-1912”: 12. Азиз Ашуров, 4. Баҳодир Акрамов, 5. Жалил Кимсанов, 8. Собир Ҳамидов, 11. Андрей Сидоров, 18. Баҳодир Пардаев, 23. Александр Мерзляков, 24. Иброҳим Раҳимов, 26. Акмал Холмуродов, 77. Мурод Холмуҳаммедов, 99. Филип Райевац.

Захира: 13. Никита Рибкин, 7. Жамшид Ҳасанов, 9. Носир Отақўзиев, 10. Жавоҳир Сидиқов,  17. Аваз Маматхўжаев, , 85. Руслан Мелезиддинов, 96. Муҳаммаданас Ҳасанов.

“Қизилқум”: 22. Артём Макосин, 3. Шукурали Пўлатов, 4. Эркин Бойдуллаев, 8. Акмал Рустамов, 10. Воҳид Шодиев, 14. Файзулло Қамбаров, 15. Азамат Алланиёзов, 17. Артур Геворкян, 19. Жасур Ҳасанов, 23. Шерали Жўраев, 27. Илҳом Юнусов.

Захира: 16. Умид Хонимқулов, 9. Отабек Зокиров, 18. Самандар Шодмонов, 25. Азизбек Усмонов, 35. Орзу Раззоқов, 77. Бекзод Ғанижонов, 85. Андрей Деркач.

Футболчилар ПФЛ мадҳияси остида майдонга тушиб келишмоқда.

Футболчиларимиз оқ рангли либосларда ҳаракат қилишади.

Меҳмонлар эса қизил рангли футболкаларда майдонга тушишди.

Учрашув бошланди.

2-дақиқа навоийликларнинг илк ҳужуми хавфли кўриниш олди.

Футболчиларимиз жарима майдончаси яқинида Артур Геворкянга қарши қўполик ишлатишди. Туркманистонлик футболчининг ўзи жарима тўпини шерикларига ошириб берди. Юзага келган пала-партишликдан кейин тўп дарвоза Азиз Ашуров қўриқлаётган дарвоза тўсинига тегди.

6-дақиқа футболчиларимиз кетма-кет ҳужум уюштиришмоқда.

13-дақиқа энди жарима тўпини тепамиз. Рақибларимиз Райевацга қарши қўполлик ишлатишди. Жаримадан оширилган тўпни Сербиялик ҳужумчи дарвозага тўғирлай олмади.

20-дақиқа жарима тўпини тепамиз. Ўта қулай жойдан.

21-дақиқа Мурод Холмуҳаммедовнинг зарбаси Макосиннинг қўлига бориб тушди.

28-дақиқа Баҳодир Пардаевнинг зарбаси шундоққина дарвоза ёнидан ўтиб кетди. Ҳисобни очишга яқинлашмоқдамиз. Олға, йигитлар!

31-дақиқа Мурод Холмуҳаммедовнинг жарима зарбаси хавфли чиқди. Макосин ўз ўрнида.

35-дақиқа Жалил Кимсановнинг қанотдан ошириб берган тўпига ҳужумчилар етиб кела олишмади. Афсус жуда қулай имконият қўлдан бой берилди.

41-дақиқа ўтиб бормоқда. Ҳисоб ҳамон 0:0.

Биринчи тайм тугади.

Иккинчи тайм бошланди.

47-дақиқа Мурод Холмуҳаммедовнинг аутдан жарима майдончаси томон ошириб берган тўпи самарасиз якунланди.

50-дақиқа ўтиб бораётган пайтда учрашувни анча фаол ўтказаётган Филип Райевац меҳмонлар дарвозасини ишғол этди. Бу сербиялик ҳужумчининг иккинчи ўйиндаги иккинчи голидир.

58-дақиқа Филип Райевац дарвозабон билан яккама-якка ҳолатга чиқиб бораётгн пайтда йиқилиб қолди. Қулай имконият қўлдан бой берилди.

62-дақиқа Мурод Холмуҳаммедов ва Пўлатовлар огоҳлантирилди.

66. Қамбаров огоҳлантирилди.

75-дақиқада Баҳодир Пардаев жарима майдончаси ичида ёлғиз қолганига қарамай, тўпни ўзида кўп ўшлаб қолди. Натижада қулай имконият қўлдан чиқарилди.

Иккинчи бўлимга уч дақиқа қўшиб берилди.

Ўйин тугади. Ғалаба муборак!

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1QO'QON-1912510
1Xorazm510
3Mash'al59
4Buxoro59
5Aral57
6Sho'rtan55
7Olimpik Mobiuz54
8Do'stlik50
U-21 биринчилиги
#КлубЎО