Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
“Нефтчи” – “Қўқон-1912” асосий таркиб

31.03.2017

Ассалому алайкум ҳурматли футбол мухлислари! Бугун Фарғонада катта футбол байрами. Олий лига 4-туридан ўрин олган “Нефтчи” – “Қўқон-1912” жамоалари ўртасидаги учрашувнинг бошланишига саноқли дақиқалар қолди.

Учрашув соат 16:30да бошланади.

Айни дамга келиб ҳар икки жамоа аъзолари “Истиқлол” стадионига етиб келишди.

Учрашув ҳакамлари:

 «Нефтчи» (Фарғона) – «Қўқон-1912» (Қўқон)
Ҳакамлар:
Бахтиёр Намозов (Тошкент), Тимур Галеев (Тошкент), Акбар Пўлатов (Тошкент), Аскер Нажафалиев (Тошкент)
Назоратчи: Сайфитдин Эрматов (Тошкент).
ЎзПФЛ вакили: Григорий Ртвеладзе.

“Истиқлол” стадионига мухлислар келиши бошланди.

Дарвозабонларимиз ҳам ўйин олди машғулотларга киришишди.

“Нефтчи” футболчилари чигалёзди машғулотларни бошлаб юборишди.

Футболчиларимиз ўйин олди машғулотларни бошлашди. Мухлисларимиз ўйинчиларни қарсаклар билан кутиб олишди.

Олий лига

4-тур

“Нефтчи” – “Қўқон-1912”

Ҳакамлар: Бахтиёр Намозов (Тошкент), Тимур Галеев (Тошкент), Акбар Пўлатов (Тошкент), Аскер Нажафалиев (Тошкент)

Назоратчи: Сайфитдин Эрматов (Тошкент).

ЎзПФЛ вакили: Григорий Ртвеладзе.

“Нефтчи”: 1. Ўткир Юсупов, 2. Сергей Концевой, 8. Умид Қодиров, 9. Шерзод Ҳакимов, 11. Аббос Махситалиев, 14. Терентий Луцевич, 15. Ҳусниддин Ғофуров, 18. Жавоҳир Расулов, 20. Дилёр Эрматов, 27. Никита Павленко, 55. Дмитрий Комаровский.

Захира: 25. Руслан Мантиязов, 5. Ҳамза Каримов, 6. Бахтиёр Ёқубов, 7. Акрам Баҳриддинов, 10. Мўйдин Мамазулумов, 26. Отабек Исроилов, 30. Саид Абдужабборов.

“Қўқон-1912”:  12. Азиз Ашуров, 4. Баҳодир Акрамов, 5. Жалил Кимсанов, 10. Жавоҳир Сидиқов, 11. Андрей Сидоров, 19. Суҳроб Бердиев, 23. Александр Мерзляков, 24. Иброҳим Раҳимов, 26. Акмал Холмуродов, 77. Мурод Холмуҳаммедов, 99. Филип Райевац.

Захира: 21. Музаффар Абдуллаев, 7. Жамшид Ҳасанов, 8. Собир Ҳамидов, 9. Носир Отақўзиев, 85. Руслан Мелзиддинов, 96. Муҳаммаданас Ҳасанов, 97. Ойбек Рустамов.

Учрашувга старт берилди. Тўпни ваклларимиз бошлаб беришди.

3-дақиқада вакилларимиз рақиб дарвозаси томон биринчи зарбани беришди.

7-дақиқа майдон эгалари бурчак тўпини ишлаб олишди.  Бундан эса фойдалана олишмади.

10-дақиқа Шерзод Ҳакимов ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди.

19-дақиқада қанотдан оширилган тўпни Филип Райевац боши билан рақиб дарвозасига жойлаб қўйди.

21-дақиқа “Нефтчи” футболчилари жарима тўпини тепишади.

Мезбонлар жарима тўпидан фойдалана олишмади.

Биринчи бўлим якунига етди.

Иккинчи бўлим бошланди.

“Нефтчи” сафида ўзгариш: Расулов ўрнига Баҳриддинов майдонга тушди.

Иккинчи бўлимни вакилларимиз фаол тарзда бошлашди.

Жамоамизда ўзгариш: Сидоров ўрнига Рустамов майдонга тушди.

Мезбонларда иккинчи ўзгариш: Ғофуров ўрнини Исроиловга бўшатиб берди.

Орадан бир дақиқа ўтиб Жалил Кимсанов жамоамизни муқаррар голдан сақлаб қолди.

Акрамов-Райевац комбинациясидан кейин Носир Отақўзиев майдон эгалри дарвозасига иккинчи тўпни киритди.

Бугун футболчиларимиз ажойиб ўйин намойиш этишмоқда, Олға, Қўқон-1912

Иккинчи бўлимга уч дақиқа қўшиб берилди.

ўйин тугади. ғалаба муборак!

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1QO'QON-1912510
1Xorazm510
3Mash'al59
4Buxoro59
5Aral57
6Sho'rtan55
7Olimpik Mobiuz54
8Do'stlik50
U-21 биринчилиги
#КлубЎО