Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
“Қўқон-1912” – “Динамо” асосий таркиб

07.04.2017

Бугун Қўқонда ҳақиқий футбол байрами. Бир неча соатдан кейин “Марказий” ўйингоҳида “Қўқон-1912” -“Динамо” ўйин бўлиб ўтади.

Учрашув соат 16:30да бошланади.

Стадионга мухлислар оқими кела бошлади. Бугун “Марказий” ўйингоҳда ҳақиқий аншлаг бўлиши кутилмоқда.

Бугунги учрашувни Ўзбекистон Миллий Телерадиокомпаниясининг “СПОРТ” тлеканали ходимлари тасвирга оладилар.

Учрашув ёзиб олинган ҳолда яшканба куни соат 13:20да “СПОРТ” канали орқали эфирга узатилади.

Дарвозабонларимиз ўйин олди машғулотларни бошлаб юборишади.

Футболчиларимиз ҳам чигал ёзди машғулотларни бошлашди.

Жамоалар таркиби маълум.

“Қўқон-1912”:  21. Музаффар Абдуллаев, 4. Баҳодир Акрамов, 5. Жалил Кимсанов, 9. Носир Отақўзиев , 10. Жавоҳир Сидиқов, 19. Суҳроб Бердиев, 23. Александр Мерзляков, 24. Иброҳим Раҳимов, 26. Акмал Холмуродов, 77. Мурод Холмуҳаммедов, 99. Филип Райевац.

Захира:13. Никита Рибкин, 7. Жамшид Ҳасанов, 8. Собир Ҳамидов, 11. Андрей Сидоров, 55. Дарко Гожкович, 85. Руслан Мелзиддинов, 97. Ойбек Рустамов.

“Динамо”: 1. Михаил Наумов, 2. Миркомил Локаев, 3. Бунёд Исроилов, 6. Акмал Бозоров, 8. Жасур Азимов, 9. Сардор Сулаймонов, 10. Жавоҳир Қаҳрамонов, 14. Раду Рогак, 18. Темур Низанов, 22. Абдужамол Исроилов, 23. Комил Шарафутдинов.

Захира: 16. Рустам Тоштурдиев, 4. Ҳаким Аламхонов, 11. Абдумалик Абдуллаев, 20. Амир Сафаров, 21. Искандар Холмурзаев, 24. Темур Файзуллаев.

#БизсенбиланСирож акцияси бошланди.

Меҳмонлар оқ рангли либосларда ҳаракат қилишади. Бизникилар эса кўк рангли футболкаларда майдонга тушишди.

Учрашув бошланди.

2-дақиқа жарима тўпи тепамиз.

3-дақиқа Дамир Низанов огоҳлантирилди.

4-дақиқа Мурод Холмуҳаммедовнинг аутдан жарима майдончаси томон ошириб берган тўпини рақиблар қайтариб қолишди.

10-дақиқа меҳмонлар секин-аста олдинга интилишмоқда.

12-дақиқа Филип Райевац томонидан оширилган тўп Иброҳим Раҳимовга етиб келмади.

15-дақиқада ҳисоб очилди. Носир Отақўзиев жамоадошлари бошлаб берган ҳужумни гол билан якунлади.

26-дақиқа Иброҳим Раҳимов ажойиб ҳатти-ҳаракати мухлислар олқишига сазовор бўлди.

27-дақиқа Сардор Сулаймоновнинг зарбасига аниқлик етишмади.

32-дақиқада меҳмонлар жарима майдончаси ичида Филип Райевацни йиқитишди. Ҳакам бу вазиятда қоида бузилмган деб топди.

Биринчи бўлим тугади.

Иккинчи бўлим бошланди.

46. Носир Отақўзиев ўрнига Ойбек Рустамов майдонга тушди.

48-дақиқа жаримадан оширилган тўпни Филип Райевац боши билан рақиб дарвозасига аниқ жойлаб қўйди.

Меҳмонлар сафида ўзгариш: Шарофутдинов ўрнига Абдуллаев майдонга тушди.

53-дақиқа: Низанов ўрнига Сафаров майдонга тушди.

Раҳимов ўрнига Сидоров майдонга тушди.

Яна бир жарима тўпи. Бу сафар Райевац йиқитилди.

68-дақиқа ажойиб комбинация самарасиз якун топди.

Бугунги ўйинни бевосита стадионда 8528 нафар мухлис томоша қиляпти.

79-дақиқа ҳисоб қисқарди. Жарима майдончаси ичида вужудга келган пала-партишликдан сўнг, Сардор Сулаймонов дарвозамизни ишғол этди.

85-дақиқа Мурод Холмуҳаммедовнинг жаримадан тепган тўпини Наумов аранг қайтариб қолди.

88-дақиқа меҳмонлар футболчиси Сардор Сулаймонов қизил карточка билан жазоланди.

Иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди.

90. Райевац ўрнига Ҳамидов майдонга тушди.

Ҳакам қўшиб берилган дақиқаларда Андрей Сидоров меҳмонлар посбони билан яккама-якка чиқиб тепган тўпи дарвоза устунига тегди.

Ўйин тугади. Ғалаба муборак!

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1QO'QON-1912510
1Xorazm510
3Mash'al59
4Buxoro59
5Aral57
6Sho'rtan55
7Olimpik Mobiuz54
8Do'stlik50
U-21 биринчилиги
#КлубЎО