Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
“Қўқон-1912” – “Металлург” асосий таркиб

22.04.2017

Ассалому алайкум ҳурматли футбол ишқибозлари! Бугун Қўқонда яна футбол байрами.

Бугун Олий лига 7-туридан ўрин олган “Қўқон-1912” – “Металлург” учрашуви бўлиб ўтади. Учрашув соат 17:00да бошланади.

Мазкур учрашувнинг онлайн трансляцияси билан клуб расмий сайти, твиттер ва телеграмм каналлари орқали танишиб боришингиз мумкин.

Қўқонлик футбол мухлислари учун қувончли хабар. Яқинда жамоамиздан кетган  Баҳодир Пардаев  “Бучон 1995” клуби сафида илк голини урди.

Жамоамиз вакиллари стадионга етиб келишди.

Олимжон Толибжонов бошчилигидаги ҳакамлар эса майдон ҳолати билан танишишди. Айни дамга келиб “Марказий” ўйингоҳнинг ҳолати идеал даражада.

Бекободлик футболчилар ҳам стадионга етиб келишди.

Олий  лига

7-тур

“Қўқон-1912” – “Металлург”

Ҳакамлар: О. Толибжонов, Н. Рўзимов, С. Еремеев, А. Рубаков.

Назоратчи: И. Нехочин.

ЎзПФЛ вакили: А. Иноятов.

“Қўқон-1912”: 12. Азиз Ашуров, 4. Баҳодир Акрамов, 5. Жалил Кимсанов, 7. Жамшид Ҳасанов, 9. Носир Отақўзиев (С), 10. Жавоҳир Сидиқов, 19. Суҳроб Бердиев, 23. Александр Мерзляков, 24. Иброҳим Раҳимов, 77. Мурод Холмуҳаммедов, 99. Филип Райевац.

Захира: 13. Никита Рибкин, 11. Андрей Сидоров,  17. Аваз Маматхўжаев, 25. Иқбол Маликжонов, 26. Акмал Холмуродов, 55. Дарко Гожкович,  97. Ойбек Рустамов.

“Металлург”:  1. Зафар Сафоев, 3. Вусол Магерамов, 4. Ҳикмат Ҳошимов (С), 6. Дилмурод Каримов, 8. Аюбхон Нўъмонов, 11. Мурод Тошматов, 15. Зоҳид Абдуллаев, 17. Мирғиёс Сулаймонов, 20. Достон Турсунов, 22. Ислом Исоқжонов, 40. Исломбек Қобилов.

Захира: 32. Суҳроб Султонов, 7. Дониёр Адилов, 13. Санжар Қодирқулов, 14. Даврон Каримқулов, 70. Жаҳонгир Абдумўминов, 77. Дониёр Исмоилов, 95. Тимур Усмонов.

Бугун вакилларимиз оқ рангли футболкаларда ҳаракат қилишади.

Бугунги учрашув “Навбаҳор” клуби собиқ футболчиси,  Тоҳир Мадраҳимовнинг вафоти муносабати билан бир дақиқалик сукут билан бошланади.

Футболчилар майдонга тушиб келишмоқда.

Меҳмонлар бугунги баҳсда кўк рангли либосларда майдонга тушишган.

Учрашув бошланди.

2-дақиқа бурчак тўпи тепамиз.

Мурод Холмуаммедов томонидан ошириб берилган тўпга шерикларни етиб кела олишмади.

5-дақиқа Зоҳид Абдуллаевнинг боши билан берган зарбаси бироз ноаниқ бўлди.

10-дақиқадаги ҳужум самара келтирди. Филип Райевац томонидан оширилган тўп дарвозабонга тегиб Суҳроб Бердиевга келиб тушди. Суҳроб эса бўш қолган дарвозани қийинчиликсиз ишғол этди.

18-дақиқа Иброҳим Раҳимовнинг жарима майдончаси ичига ошириб берган тўпини Филип Райевац боши билан дарвозага йўллади. Зарба бироз кучсиз чиқди. Натижада Сафоев тўпни эгаллаб олди.

23-дақиқада Иброҳим Раҳимов қанотдан кириб бориб, тўпни орқароқдаги шериги Баҳодир Акрамовга оширди. Акрамовнинг зарбаси ноаниқ чиқди.

26-дақиқада Мурод Холмуҳаммедовнинг жарима тўпидан кейин оширган тўпини ҳимоячилар майдон ташқарисига чиқариб юборишди.

29-дақиқада футболчиларимиз шуноққина жарима майдончаси ёнидан жарима тўпини тепиш имкониятга эга бўлишди. Мурод Холмуҳаммедовнинг зарбаси жонли деворга тегиб қайтди. Қайтган тўпни ҳимоячимизнинг ўзи дарвозага йўллади. Зарбага бироз аниқлик етишмади.

35-дақиқа Филип Райевац бирга-бир вазиятга чиқиб бориб зарба йўллади. Сафоев ўз ўрнида.

36-дақиқа меҳмонлар ҳисобни тенглаштиришга яқин келишганди. Жарима майдончасида ёлғиз қолдирилган Зоҳид Абдуллаевнинг зарбаси дарвоза тўсинига тегиб қайтди. Ушбу вазиятда ҳимоячиларимиз ўйиндан ташқари ҳолатни вужудга келтирмоқчи бўлишганди.

Биринчи бўлим якунланиш арафасида майдонда можароли вазият вужудга келди.

Биринчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди.

Биринчи бўлим тугади.
Олий лига 7-тур. “Қўқон-1912” -“Металлург” 1:0 #Live

Иккинчи бўлим бошланди.

Меҳмонлар сафида ўзгариш: Сулаймонов ўрнига Каримқулов майдонга тушди.

Райевац ўрнига Рустамов туширилди.

54-дақиқа Ойбек Рустамовнинг узоқ масофадан берган зарбасини ноаниқ бўлди.

55-дақиқа Суҳроб Бердиевнинг узоқ масофадан йўллаган зарбаси дарвоза туридан жой олди.

63-дақиқа Носир Отақўзиев ўрнига Андрей Сидоров майдонга тушди.

67-дақиқа Андрей Сидоров ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди.

69-дақиқа Андрей Сидоров қулай имкониятдан фойдалана олмади.

71-дақиқа Суҳроб Бердиев учинчи тўпини киритиши мумкин эди. Унинг боши билан берган зарбасини Сафоев қайтаришга эришди.

75-дақиқа бугунги ўйин қаҳрамони Суҳроб Бердиев учинчи марта бекободликлар дарвозасини ишғол этди.

77-дақиқа жамоамизда сўнгги ўзгариш: Раҳимов ўрнига Маликжонов майдонга тушди.

79-дақиқа Мурод Холмуҳаммедовнинг навбатдаги жаримадан берган зарбаси бироз ноаниқ кўриниш олди.

Ўйин тугади. Ғалаба муборак! Жамоамиз икинчи ўринга чиқиб олди.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1QO'QON-1912510
1Xorazm510
3Mash'al59
4Buxoro59
5Aral57
6Sho'rtan55
7Olimpik Mobiuz54
8Do'stlik50
U-21 биринчилиги
#КлубЎО