Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
Қўқон-1912 – Пахтакор асосий таркиб

06.05.2017

Ассалому алайкум ҳурматли футбол ихлосмандлари! Бугун Қўқонда ҳақиқий футбол байрами десак муболаға бўлмайди.

Бугун “Марказий” ўйингоҳида “Қўқон-1912” – “Пахтакор” учрашуви бўлиб ўтади. Ўйин соат 17:00да бошланади.

Бугунги учрашувда ҳақиқий ангшлаг бўлиши кутилмоқда. “Марказий” ўйингох атрофида мухлислар билан тўла.

Мухлислар оқими стадионга келиши давом этмоқда.

Футболчиларимиз стадионга етиб келишди.

Мазкур учрашувга бўлган қизиқиш ниҳоятда баланд.

Айтганча, “Пахтакор” жамоаси футболчилари ҳамда учрашув хакамлари ҳам стадионга етиб келишди.

Дарвозабонларимиз ўйиндан олдинги чигалёзди машғулотларни бошлаб юборишди.

Меҳмонлар ўйиндан олдинги чигалёзди машғулотларни бошлаб юборишди.

Энди футболчиларимиз мухлисларнинг олқишлари остида чигалёзди машғулотларни бошлашди.

“Қўқон-1912” – “Пахтакор”

Ҳакамлар: Р. Бобомуродов (Навоий), Р. Фозилов (Наманган), М. Мажидов (Наманган), Д. Жалимов (Тошкент вил.)

Назоратчи: А. Хотамов (Тошкент).

ЎзПФЛ вакили: А. Фролов.Голлар:

“Қўқон-1912”:  12. Азиз Ашуров, 4. Баҳодир Акрамов, 5. Жалил Кимсанов, 9. Носир Отақўзиев, 19. Суҳроб Бердиев, 23. Александр Мерзляков, 24. Иброҳим Раҳимов, 55. Дарко Гожкович, 77. Мурод Холмуҳаммедов, 97. Ойбек Рустамов, 99. Филип Райевац.

Захира: 21. Музаффар Абдуллаев, 7. Жамшид Ҳасанов, 17. Аваз Маматхўжаев, 25. Иқбол Маликжонов, 26. Акмал Холмуродов, 30. Ислом Абдуллаев,

  1. Руслан Мелзеддинов.

“Пахтакор”: 12. Александр Лобанов, 4. Аднан Ораховац, 5. Акбар Исматуллаев, 7. Азим Аҳмедов, 8. Шерзод Каримов, 10. Жамшид Искандаров, 20. Жасур Ҳакимов, 21. Камолиддин Тожиев, 24. Даврон Ҳошимов, 28. Станислав Андреев, 30. Юрица Бульят.

Захира: 16. Шерзод Раимов, 17. Суҳроб Нуруллаев, 31. Жамшид Юсупов, 11. Игорь Сергеев, 29. Владимир Козак, 27. Достон Ибрагимов, 34. Хушнуд Авилов.

Футболчилар ПФЛ мадҳиялари остида майдонга тушиб келишмоқда.

Меҳмонлар оқ  биз эса кўк рангли либосларда ҳаракат қиламиз.

Ўйин бошланди. Уни вакилларимиз бошлаю беришди.

3-дақиқа бурчак тўпи тепамиз.

5-дақиқада ҳисобни очдик. Узоқ давом этган ҳужумни жамоамиз сардори Носир Отақўзиев рақиб дарвозасига жойлаб қўйди.

10-дақиқа Филип Райевац ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди.

19-дақиқа меҳмонларда қулай имконият вужудга келди. Аммо ушбу вазият  самара бермади.

20-дақиқа ҳисобни оширишга яқин келдик. Филип Райевацнинг зарбасига бироз аниқлик етишмади.

32-дақиқа Иброҳим Раҳимовнинг ажойиб рейди хавфли кўриниш олди.

33-дақиқа Бульят ўрнига Козак майдонга тушди.

39-дақиқа бу сафар Суҳроб Бердиевнинг рейди якунига етмай қолди.

Биринчи бўлимга бир дақиқа қўшиб берилди.

Биринчи тайм тугади. Танаффус.

Иккинчи тайм бошланди.

46. Ҳакимов ўрнига Сергеев майдонга тушди.

50-дақиқада меҳмонлар ҳисобни тенглаштиришди. Жарима майдончасига ўзатилган тўп ҳимоячимиз Мурод Холмуҳаммедовга  тегиб дарвозадан ўрин олди.

57-дақиқа Мурод Холмуҳамедовнинг жаримадан тепган тўпини Лобанов аранг қайтариб қолди.

60-дақиқа Даврон Ҳошимов огоҳлантирилди.

62-дақиқа Суҳроб Бердиев жарима майдончаси ичида юзага келган пала-партишликдан унумли фойдаланиши мумкин эди. Ҳимоячилар тўпни қайтаришди.

65-дақиқа Райевац ўта қулай имкониятдан фойдалана олмади.

72-дақиқа Иброҳим Раҳимов ўрнига Жамшид Ҳасанов майдонга тушди.

77-дақиқа Шерзод Каримов огоҳлантирилди.

“Пахтакор” сафида сўнгги ўзгариш: Каримов ўрнига Ибрагимов майдонга тушди.

88-дақиқа Суҳроб Бердиев қулай имкониятга эга бўлди. Аммо самарасиз.

Иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди.

Жамоамизда ўзгариш Отақўзиев ўрнига Маматхўжаев майдонга тушди.

Ўйин тугади.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1QO'QON-1912510
1Xorazm510
3Mash'al59
4Buxoro59
5Aral57
6Sho'rtan55
7Olimpik Mobiuz54
8Do'stlik50
U-21 биринчилиги
#КлубЎО