Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
“Навбаҳор” – “Қўқон-1912” асосий таркиб

12.05.2017

Ассалому алайкум ҳурматли футбол ихлосмандлари! Бугун яна бир водий дербиси бўлиб ўтати.

Икки соатдан сўнг, Намангандаги “Марказий” ўйингоҳида Олий лига 10-туридан ўрин олган “Навбаҳор” – “Қўқон-1912”  ўйини бошланади.

Бугун ўз майдонида ютқазмаётган жамоа, меҳмонда мағлубиятга учрамаган клубини қабул қилади. Мухлислар ажойиб ўйиннинг гувоҳи бўлишлари аниқ.

Учрашув соат 18:00да бошланади.

Ҳакамлар: В. Коваленко (Тошкент), М. Саидқосимов (Тошкент), А. Цапенко (Тошкент вил.), Ж. Мухторов (Тошкент).

Назоратчи: С. Эрматов (Тошкент)

ЎзПФЛ вакили: А. Иноятов.

Айни дамда жамоамиз аъзолари «Марказий» стадионга етиб келишди.

Мебонлар ҳам ҳозиргина стадионга кириб келишди.

“Марказий” стадионга мухлслар ташрифи бошланди. Марказий секторлар деярли тўлди.

Бугун футболчилармиз оқ ранли лисобларда ҳаракат қилишади.

Биласизми? “Қўқон-1912” сафарда гол уриш бўйича биринчи ўринни эгаллаб турибди. Жамоа ҳисобида еттита гол бор. Қўқонликлар бу борада “Локомотив”, “Насаф” каби кучли клублардан олдинда.

Олий лига

10-тур

“Навбаҳор” – “Қўқон-1912”

Ҳакамлар: В. Коваленко (Тошкент), М. Саидқосимов (Тошкент), А. Цапенко (Тошкент вил.), Ж. Мухторов (Тошкент).

Назоратчи: С. Эрматов (Тошкент)

ЎзПФЛ вакили: А. Иноятов.

“Навбаҳор”: 30. Асилбек Аманов, 2. Алишер Саматов, 4. Аббос Отахонов, 5. Ғиёсжон Комилов, 7. Ойбек Қиличев, 9. Дилшод Жабборов (С), 19. Мирзоҳид Ғофуров, 21. Аъзам Алиев, 32. Жаҳонгир Меҳмонов, 77. Азизбек Турғунбоев, 84. Неманья Йованович.

Захира: Захира:1. Акмал Ортиқов, 3. Ҳасанбой Эргашев, 8. Равшан Хурсанов, 10. Мансур Саидов, 11. Абдуазиз Султонов, 33. Тоҳир Шамшитдинов, 44. Дарко Станоевич.

“Қўқон-1912”: 12. Азиз Ашуров, 4. Баҳодир Акрамов, 5. Жалил Кимсанов, 9. Носир Отақўзиев (С), 10. Жавоҳир Сидиқов, 19. Суҳроб  Бердиев, 23. Александр Мерзляков, 24. Иброҳим Раҳимов, 55. Дарко Гожкович, 77. Мурод Ҳолмуҳаммедов, 99. Филип Райевац.

Захира: 13. Никита Рибкин, 7. Жамшид Ҳасанов, 8. Собир Ҳамидов, 11. Андрей Сидоров. 17. Авазхон Маматхўжаев, 96. Муҳаммаданас Ҳасанов, 97. Ойбек Рустамов.

Жамоалар майдонда ўйин олди чигал ёзди машғулотларини бошлаб юборишди.

Ўйин бошланишига ҳамма нарса тайёр.

Стадионга мухлислар келиши  давом этмоқда. Ҳали жойлар бор. Оз бўлса-да.

Учрашувга старт берилди.

Дастлабки хавфли вазиятни биз яратдик.  Тезкор қарши хужумда Райевац дарвозабонни алдай олмади.

Навбаҳор” таркибида биринчи ўзгариш: Ғиёс Комилов ўрнига Дарко Станоевич майдонга тушди

9-дақиқа вакилларимиз жарима тўпини тепишди. Холмуҳамедонинг зарбасидан кейин ҳимоячилар тўпни қайтаришди.

Райевац хамда Жабборовлар келишолмай қолишди. Коваленко вазиятга барҳам берди.

Учрашув бошидан шиддатли тус олмоқда.

Мезбонлар кетма-кет қойида бузишмоқда.

Вакилларимиз хужумкор ўйин кўрсатишмоқда. Бу эса мезбон мухлисларга ёқмаяпти.

22-дақиқа Отахонов жарима майдонида турган Йовановичга тўпни узатди. Неманьянинг зарбасидан сўнг тўп дарвоза устунига тегиб қайтди.

Кейинги ҳужумда эса наманганликлар ҳисобни очишга муваффақ бўлишди. Дарвозамиз томон белгиланган жарима зарбасидан сўнг, ҳимоямизда пала-партишлик рўй берди. Натижада Йованович боши билан дарвозамизни ишғол қилди.

Дарко Гожковичга учрашувдаги биринчи сариқ карточка кўрсатилди.

Бугун футболчиларимиз учун ҳақиқий синов бўлади. Биринчи бўлиб гол ўтказиб юборгач, вазиятни ўнглашимиз лозим.

Олдинги саккиз учрашувда ҳисобни очиш вакилларимизга насиб этаётганди.

30-дақиқа Бердиев ҳимоячидан ўтиб кетган эди. Ҳакам қоида бузилган деб топди.

Яна бир голли вазият содир этилди вакилларимиз томонидан.

33-дақиқада Иброҳим Раҳимов ўнг қанотдан бир ҳимоячини алдаб кирди ва зарба йўллади. Аманов тўпни қайтаришга муваффақ бўлди.

  1. Турғунбоевнинг чиройли оширган тўпига Саматов етиб келиши мумкин эди, лекин Азиз Ашуров бунга йўл қўймади ва жароҳатланди.

Жалил Кимсановга қарши қуполлик ишлатгани учун Алиев огоҳлантирилди.

Ашуровга яна тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. Ҳаммаси жойида.

Яна бир хужумимиз самарасиз якунланди

Райевацнинг зарбасидан кейин дарвозабон тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.

“Навбаҳор” вакиллари тўлиқ ҳимояга ўтиб олишди.

1-таймга 3 дақиқа қўшиб берилди.

Рақиб жарима майдончаси ичида Райевац йиқилди. Хакам қарама-қарши томонга жарима белгилади.

1-тайм тугади. Танаффус.

Иккинчи тайм бошланди.

46. “Қўқон-1912” таркибида иккита ўзгариш: Суҳроб Бердиев ўрнига Андрей Сидоров, Иброҳим Раҳимов ўрнига Жамшид Ҳасановлар майдонга тушишди.

48-дақиқа Азиз Турғунбоев кутилмаганда жарима майдончамизда пайдо бўлди. Ашуров ундан кўра эпчиллик қилди.

54-дақиқа Жавоҳир Сидиқов ўзининг ажойиб ҳаракатлари билан рақибларни алдаб ўтмоқчи бўлди. Алишер Саматов уни қуполик билан тўхтатиб қолди.

Жарима тўпидан кейин Ҳолмуҳаммедовнинг жуда кучли зарбаси бирозгина ноаниқ бўлди.

Мирзоҳид Ғофуров катта тезликда кетаётган Жавоҳир Сиддиқовни тўхтатиб қолгани учун огоҳлантирилди.

Бугун мезбонлар Сидиқовни кўп йиқитишмоқда.

Хавфли ҳужум ташкил этдик. Асилбек Амонов яхши ўйнади.

65-дақиқа захирадан майдонга тушган Андрей Сидоровнинг бош билан зарбаси бирозгина юқоридан кетди.

66.“Навбаҳор” таркибида иккинчи ўзгариш: Неманья Йованович ўз ўрнини Равшан Хурсановга бўшатиб берди.

А Турғунбоевга сариқ карточка. Сидиқовни яна йиқитган эди.

Бугун Жавоҳир Сидиқовнинг ўзи бир неча рақиб футболчиларининг сариқ карточка олишига сабабчи бўлди.

Вакилларимиз рақибга катта босим ўтказмоқдалар.

Ўзгариш. Отақўзиев ўрнига Собир Ҳамидов майдонга тушди.

Намангандаги стадионга 20 250 нафар мухлис ташриф буюрганлиги эълон қилинди.

Дарвозамиз томон жарима зарбаси белгиланди. Хавфли

86-дақиқада Сидоровнинг икки метрдан берган зарбасини Асибек Амонов ушлаб олди. Бунинг устига ҳужумчимиз офсайдда қолиб кетганди.

Навбаҳор вакиллари 11 киши бўлиб ҳимояланишмоқда.

Пенальти тепамиз.

Мурод Холмуҳаммедов пенальтидан гол урганди, аммо Коваленко бу голни инобатга олмади. Кейинги зарбани эса ҳимоячимиз яна голга айлантирди ва ҳисоб тенглашди.

Д Жабборовга сариқ карточка.

Ўйин тугади! Ҳисоб 1:1.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1QO'QON-1912510
1Xorazm510
3Mash'al59
4Buxoro59
5Aral57
6Sho'rtan55
7Olimpik Mobiuz54
8Do'stlik50
U-21 биринчилиги
#КлубЎО