Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
“Қўқон-1912” – “Металлург”

22.05.2017

Ассалому алайкум ҳурматли футбол ишқибозлари! Бугун Қўқонда яна футбол куни.

Бугун Қўқондаги “Марказий” ўйингоҳида Ўзбекистон Кубоги 1/8финал биринчи учрашуви доирасидаги ўйин бўлиб ўтади.

Соат 17:30да бошланадиган учрашувда “Қўқон-1912” – “Металлург” майдонга тушади.

Айни дамда келиб “Марказий” стадион кассаларида чипталар сотуви бошланди.

Мазкур учрашув клуб расмий сайти, твиттер, фейсбукдаги расмий саҳифалар ҳамда телеграмдаги каналимиз орқали онлайн  трансляция қилинади.

Футболчиларимиз стадионга етиб келишди.

Меҳмонлар ҳам стадионга етиб келишди.

Учрашув расмийлари майдон ҳолатини кўздан кечиришмоқда.

Ҳакамлар: А. Раҳимов (Андижон), А. Сидоров (Тошкент), Д. Сайлалов (Тошкент), Ш. Насибуллаев (Наманган)

Назоратчи: Д. Роман (Тошкент).

“Металлург” дарвозабонлари ўйиндан олдинги чигалёзди машғулотларни бошлаб юборишди.

Бизнинг дарвозабонлар ҳам ўйиндан олдинги машғулотларга киришишмоқда.

Бекободликлар ўйин олди машғулотларни бошлашди.

Жамоалар таркиби:

“Қўқон-1912”: 13. Никита Рибкин, 7. Жамшид Ҳасанов, 8. Собир Ҳамидов, 9. Носир Отақўзиев, 10. Жавоҳир Сидиқов, 19. Суҳроб Бердиев, 24. Иброҳим Раҳимов, 26. Акмал Холмуродов, 55. Дарко Гожкович, 77. Мурод Ҳолмуҳаммедов, 96. Муҳаммаданас Ҳасанов.

Захира: 21. Музаффар Абдуллаев, 4. Баҳодир Акрамов, 5. Жалил Кимсанов, 11. Андрей Сидоров, 17. Аваз Маматхўжаев, 25. Иқбол Маликжонов, 97. Ойбек Рустамов.

“Металлург”:  25. Тимур Тўйчиев, 3. Висол Магерамов, 7. Дониёр Одилов, 9. Фарҳод Намозов, 11. Мурод Тошматов, 20. Достон Турсунов, 23. Камрон Кападзе, 27. Муҳаммадодил Қаҳрамонов, 28. Аброр Тошқўзиев, 77. Дониёр Исмоилов, 95. Тимур Усмонов.

Захира: 35. Акобир Қаюмов, 5. Жасур Аҳмедов, 8. Аюбхон Нўъмонов, 13. Санжар Қодирқулов, 17. Мирғиёс Сулаймонов, 33. Умид Раҳимов, 38. Муҳаммад Султонов.

Футболчилар ПФЛ мадҳиялари остида майдонга тушиб келишмоқда.

Бугун футболчиларимиз кўк рангли футболкада, меҳмонлар оқ рангли либосларда майдонга тушишган.

Ўйин бошланди.

Вакилларимиз ҳужуми меҳмонлар дарвозабони ўз ўрнида.

Учрашувни футболчиларимиз фаол тарзда бошлашди. Дастлабки дақиқалардан вакилларимиз ҳужумга зўр беришди.

Сўнгги дақиқаларда бекободликлар икки марта хавфли вазиятга эга бўлишди. Рибкин ўз ўрнида.

Жарима тўпидан кейин рақиб дарвозаси олдида хавфли вазият вужудга келди.

35-дақиқа Намозов сариқ карточка олди.

41-дақиқада яна бир жарима тўпидан кейин ҳисобни очишимиз мумкин эди. Жарима майдончасига оширилган тўп футболчиларимиз рақиб дарвозасига жойлаштира олишмади. Озгина аниқлик етишмади.

Жамоамизда иккита ўзгариш бўлди: Ҳамидов ва Раҳимов ўрнига Акрамов ва Сидоровлар майдонга тушишди.

Иккинчи таймни ҳам футболчиларимиз ҳужумкор руҳда бошлашди.

52-дақиқа Жавоҳир Сидиқовнинг рейди гол билан якунланиши мумкин эди. Афсуски, унинг зарбасини “Металлург” посбони бартараф этди.

63-дақиқа энди Носир Отақўзиев ўта қулай имкониятни кўкка совурди.

68-дақиқа Мурод Холмуҳаммедовнинг жаримадан тепган тўпи дарвозасидан жой олди.

74-дақиқа ўтиб бораётган пайтда рақиблар Суҳроб Бердиевни ўз жарима майдончалари ичида чалиб йиқитишди. Ҳакам пенальти белгилади. Мурод Холмуҳаммедов пенальтини аниқ амалга оширди – 2:0.

сўнгги дақиқа ўтиб бораётган паллада Муҳаммадодил Қаҳрамонов иккинчи марта сариқ карточка олиб майдондан четлатилди.

Ўйин тугади.

 

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1QO'QON-1912510
1Xorazm510
3Mash'al59
4Buxoro59
5Aral57
6Sho'rtan55
7Olimpik Mobiuz54
8Do'stlik50
U-21 биринчилиги
#КлубЎО