Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
“Қўқон-1912” – “Сўғдиёна” асосий таркиб

20.06.2017

Ассалому алайкум ҳурматли футбол мухлислари! Бугун Қўқонда яна футбол куни.
Соат 18:00да Қўқондаги “Марказий” ўйингоҳида 14-туридан ўрин олган “Қўқон-1912” – “Сўғдиёна” учрашуви бошланади.

Бугунги учрашув ҳам  клуб расмий сайти, твиттер ва фейсбукдаги расмий саҳифалар ҳамда телеграм каналимиз орқали матнли трансляция қилинади.

Айни пайтга келиб ҳар икки жамоа стадионга етиб келди. Биринчи бўлиб жамоамиз келди. Кейин эса меҳмонлар етиб келишди.

Дарвозабонларимиз ўйиндан олдинги машғулотларни бошлаб юборишди.

Футболчиларимиз ҳам ўйин олди машғулотларни бошлашди.

Меҳмонлар дарвозабонлари ҳам чигалёзди машғулотларга киришишди.

Жамоалар таркиби маълум:

 

Олий лига

14-тур

«Қўқон-1912» (Қўқон) – «Сўғдиёна» (Жиззах)
Ҳакамлар: Дмитрий Пислегин, Руслан Серазитдинов, Андрей Цапенко, Игорь Гормашов.

Назоратчи: Сардор Нажафалиев.
ЎзПФЛ вакили: Ноил Лутфуллин.

“Қўқон-1912”: 13.Никита Рибкин, 7. Жамшид Ҳасанов, 9. Носир Отақўзиев, 10. Жавоҳир Сидиқов, 19. Суҳроб Бердиев, 24. Иброҳим Раҳимов, 26. Акмал Холмуродов, 55. Дарко Гожкович, 77. Мурод Холмуҳаммедов, 85. Руслан Мелзеддинов, 99. Филип Райевац.

Захира: 21. Музаффар Абдуллаев, 4. Баҳодир Акрамов, 5. Жалил Кимсанов, 8. Собир Ҳамидов, 11. Андрей Сидоров, 25. Иқбол Маликжонов, 96. Муҳаммаданас Ҳасанов.

“Сўғдиёна”:  12. Шохрух Эшбўтаев, 2. Сардор Қулматов, 3. Азамат Исроилов, 4. Элёр Орипов, 5. Ғулом Ўрунов, 7. Санжар Рашидов, 8. Суҳроб Қобилов, 17. Ихтиёр Тошпўлатов, 22. Достон Абдураҳмонов, 59. Сарвар Жўраев, 77. Сардор Эминов.

Захира: 1. Сарвар Каримов, 11. Шохрух Достонов, 13. Рустам Аъзамов, 15. Изатилла Абдуллаев, , 20. Улуғбек Худойбердиев, 34. Омон бийик Халилов.
Бугун рақибимиз таркибида жамоамизнинг икки нафар собиқ футболчилари – Суҳроб Қобилов ва Сардор Эминовлар ҳаракат қилишади.
Ўз навбатида жамоамиз сафида икки нафар “Сўғдиёна”нинг собиқ ўйинчилари бор.
Ўтган йили жиззахликлар шарафини ҳимоя қилган Мурод Холмуҳаммедов ва Акмал Холмуродовлар жамоамиз таркибида ўйнашади.
Шунингдек, захирада “Сўғдиёна”нинг яна бир собиқ ўйинчиси Музаффар Абдуллаев ҳам бор.

Футболчилар ПФЛ мадҳиялари остида майдонга тушиб келишди.

Ўйин бошланди

Учрашув шиддатли тарзда бошланди.

5-дақиқа футболчиларимизнинг комбинацияси якунига етмай қолди.

Дарко Гожкович ҳисобни очиши мумкин эди. Унинг боши билан берган зарбаси бироз ноаниқ бўлди.

10-дақиқа яна бир бурчак зарбаси.

Бурчак зарбасидан кейин ҳимоячилар хавфни бартараф этишди.

18-дақиқа рақиб дарвозаси томон пенальти белгиланди.

18-дақиқа ўтиб бораётган паллада рақиблар ўз жарима майдончалари ичида Суҳроб Бердиевни қўполлик билан тўхтатиб қўйишди. Бош ҳакам пенальти белгилади. Пенальтини Мурод Холмуҳаммедов аниқ амалга ошириб, ҳисобни очди.

25-дақиқа бурчакдан оширилган тўпни Суҳроб Бердиев рақиб дарвозасига тўғирлаб қўйди.

Айтганча, ўтган мавсумда бош мураббиймиз Нўъмон Ҳасанов “Қўқон-1912”даги биринчи учрашувини айнан “Сўғдиёна”га қарши ўтказган ва аламли тарзда мағлубиятга учраган эдик.

36-дақиқа Пенальти дарвозамизга.

35-дақиқада меҳмонлар пенальти тепиш ҳуқуқини қўлга киритишди. Санжар Рашидовнинг ўн бир мертли нуқтадан тепган зарбасини Никита Рибкин қайтаришга муваффақ бўлди.

Биринчи бўлимнинг сўнгги дақитқалари ўтиб бораётган пайтда Филип Райевац ўзининг маҳоратини ишга солган ҳолда ҳисобни йирик кўринишга олиб келди.

Биринчи тайм тугади.

Иккинчи тайм бошланди.

Жамоамизда ўзгариш: Раҳимов ўрнига Акрамов майдонга тушди.

Меҳмонлар сафида ҳам ўзгариш Ўрунов ўрнига Баҳодиров майдонга тушди.

54-дақиқада бош ҳакам иккинчи марта дарвозамиз томон пенальти белгилади.

Сардор Эминов пенальтини аниқ амалга оширди.

Холмуродовнинг боши билан берган зарбаси дарвоза тусинига тегди.

58-дақиқа Отақўзиев майдонни тарк этди. Сидоров майдонга тушди.

68-дақиқа Филип Райевац кулай имкониятдан фойдалана олмади.

72-дақиқа Мелзеддинов ўрнига Муҳаммаданас Ҳасанов майдонга чиқди.

75-дақиқада меҳмонлар ҳисобни қисқартиришди. Ҳимоядаги хатодан кейин Санжар Рашидов иккинчи бор дарвозамизни аниқ нишонга олди.

Баҳодиров ўрнига Достонов майдонга тушди.

82-дақиқада меҳмонларнинг икки нафар футболчиси Сардор Қулматов ва Санжар Рашидовлар майдондан четлатилди.

Иккинчи бўлимга тўрт дақиқа қўшиб берилди.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Buxoro24
1Mash'al24
3Xorazm13
4Aral23
5Sho'rtan11
6QO'QON-191221
7Do'stlik10
7Olympic Mobiuz10
U-21 биринчилиги
#КлубЎО