Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
ОЧЛ. «Бунёдкор»: яна қизил карточка, яна мағлубият

14.03.2017

Осиё чемпионлар лигаси 3-туридан ўрин олган “Бунёдкор” – “Зоб Оҳан” учрашуви якунига етди. Сергей Лушчан шогирдлари гуруҳ босқичида кетма-кет учинчи ўйинда мағлубиятга учрашди.

Аввалги ўйинларда бўлган манзара яна такрорланди. Ўйин бошида “қалдирғочлар” рақиб дарвозаси томон босим уюштириб, вазиятлардан фойдалана олишмади. Кейинчалик эса эронликлар ўйин суръатини тенглаштириб, аста-секин ҳужумга ўта бошлади.

Иккинчи бўлимда меҳмонларнинг ҳужумларидан бирида “Бунёдкор” футболчилари қўпол хатога йўл қўйишди. Натижада Жерри Бенгстон дарвозабонимиз билан яккама-якка вазиятга қочиб кетиб, ҳисобни очди.

“Ал-Айн”га қарши ўйинда бўлгани каби бу сафар ҳам “Бунёдкор”нинг бир нафар футболчиси майдондан четлатилди. Майдон марказида ҳаводаги тўп учун курашда Чемиртан рақиб футболчисининг кўкрагига тепиб юборгани учун ҳакам унга дарҳол қизил карточка берди.

Бир киши кам бўлиб қолганига қарамай, мезбонлар ҳужум ташкил қилишга ҳаракат қилишди. Ҳужумларнинг бирида Сардор Азимов жуда қулай имкониятдан фойдалана олмади.

Иккинчи бўлимга қўшиб берилган дақиқаларда эса “Зоб Оҳан” қарши ҳужум ташкил қилди ва пенальти ишлади. Табризий жарима зарбасидан адашмади. 0:2.

“Бунёдкор” учинчи ўйиндан кейин ўзининг очколар ҳисобини оча олмади. “Қалдирғочлар”нинг плей-оффга чиқиш имконияти кескин пасайиб кетди. “Зоб Оҳан” эса ўз очколарини 4тага етказиб олди.

ОЧЛ, “С” гуруҳи, 3-тур
“Бунёдкор” – “Зоб Оҳан” 0:2 (0:0)
Голлар: Жерри Бенгстон (55), Муртазо Табризий (90+6-пенальти)
“Бунёдкор” – 25.Муроджон Зуҳуров, 2.Рустамжон Ашурматов, 5.Жавлон Мирабдуллаев, 7.Душан Мичич, 8.Жавлон Иброҳимов, 9.Шаҳзодбек Нурматов, 11.Вадим Чемиртан, 17.Достонбек Ҳамдамов, 19.Нурилло Тўхтасинов, 29.Отабек Шукуров, 30.Хуршид Ғиёсов
Захира: 45.Дилшод Ҳамроев, 16.Алишер Саноев, 20.Сардорбек Азимов, 23.Нодирхон Камолов, 28.Давронбек Умиров, 44.Миржамол Қосимов, 97.Жавоҳир Эсонқулов
“Зоб Оҳан” – 12.Муҳаммадрашид Мазаҳери, 2.Муҳаммад Нажод Меҳди, 3.Воҳид Муҳаммадзода, 6.Маҳди Маҳдипур, 7.Сайид Муҳаммадризо, 10.Эҳсон Паҳлавон, 18.Али Ҳамам, 23.Даниал Эсмоилфар, 24.Меҳрон Деракшанмеҳр, 27.Жерри Бенгстон, 30.Маҳли Ражабзода
Захира: 22.Ҳамид Эрфани, 9.Рабиҳ Атая, 11.Муртазо Табризи, 19.Меҳрдод Ғанбари, 20.Ҳужжат Хақверди, 33.Муҳаммад Сатторий, 70.Ёсир Фейзи.
Манба: stadion.uz

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1QO'QON-1912510
1Xorazm510
3Mash'al59
4Buxoro59
5Aral57
6Sho'rtan55
7Olimpik Mobiuz54
8Do'stlik50
U-21 биринчилиги
#КлубЎО