Виталий Денисов Қатарга қарши учрашувда иштирок эта олмайди

27.03.2017

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳамда Москванинг “Локомотив” клуби ҳужумчиси Виталий Денисов мамлакат термасининг Қатарга қарши ЖЧ–2018 турнирига саралаш босқичи 7-турида иштирок эта олмайди.

Бу ҳақда Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Самвел Бабаян Қатарга қарши ўйин олдидан ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилди.

Тажрибали ҳимоячи 18 март куни “Спартак” жамоасига қарши (1:1) Россия чемпионати 20-турида жароҳат олганди ва Сурияга қарши (0:1) ўйинни ўтказиб юборганади.  Айни вақтда Денисов тикланиш жараёнини ўтказмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси 28 март куни Тошкентда Қатар терма жамоасини қабул қилади. Учрашув “Бунёдкор” стадионида бўлиб ўтиши ва 18:00 да старт олиши режалаштирилган.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Buxoro1121
2Mash'al1120
3Aral1119
4QO'QON-19121118
5Sho'rtan1118
6Xorazm1111
7Olimpik Mobiuz119
8Do'stlik114
U-21 биринчилиги
#КлубЎО