Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Арманистондаги халқаро мусобақада иштирок этади

17.04.2017

Дилшод Нуралиев бош мураббийлигидаги Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси шу йилнинг 17–23 апрель кунлари Арманистон пойтахти Ереван шаҳрида ташкил этиладиган халқаро турнирда иштирок этади.

«Development Cup» номли мусобақада Ўзбекистон ўсмирлар термаси Арманистон, Кипр ва Македония мамлакатидаги тенгдошлари билан куч синашади.

Дилшод Нуралиев мазкур мусобақага 18 футболчини танлаб олди. Қуйида улар билан танишинг.

Дарвозабонлар: Мўминризо Қодиров (“Бунёдкор”), Анвар Назиров (“Андижон”);
Ҳимоячилар: Сардор Абдурашидхўжаев (“Бунёдкор”), Алибек Давронов (“Насаф”), Миразиз Саидов (“Пахтакор”), Муҳаммадюсуф Носиров (“Бунёдкор”), Жасурбек Абдулбеков (“Бунёдкор”), Ҳуршид Убайдуллаев (“Бунёдкор”), Беҳзод Неъматов (“Пахтакор”);
Ярим ҳимоячилар: Дониёр Собиров (“Пахтакор”), Миржалол Қосимов (“Насаф”), Жалолиддин Содиқов (“Бунёдкор”), Диёрбек Раҳимқулов (“Бунёдкор”), Жасурбек Жалолиддинов (“Бунёдкор”), Мироншоҳ Сатторов (“Бунёдкор”);
Ҳужумчилар: Руслан Рўзиев (“Пахтакор”), Темур Мамасиддироқ (“Пахтакор”), Игорь Чиркизов (“Пахтакор”).

Мазкур учрашувлар Ўзбекистон ўсмирлар термаси учун 2018 йилги U-16 Осиё чемпионатига саралаш босқичига тайёргарлик вазифасини ўтайди. Саралаш босқичи шу йилнинг 16–24 сентябрь кунлари бўлиб ўтади.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1QO'QON-1912510
1Xorazm510
3Mash'al59
4Buxoro59
5Aral57
6Sho'rtan55
7Olimpik Mobiuz54
8Do'stlik50
U-21 биринчилиги
#КлубЎО