Тартиб-интизом қўмитаси қарорлари

27.04.2017

Тартиб-интизом қўмитасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

“Нефтчи”га қарши учрашувда жуда агрессив ҳатти-ҳаракати учун майдондан четлатилган “Сўғдиёна” футболчиси С. Қулматов 3та ўйинга четлатилди ва жаримага тортилди.

 

Ўзбекистон Биринчилиги

“Орол” футболчиси М. Карлибоев “Нурафшон”га қарши учрашувда жиддий қоида бузгани учун 3та ўйинга четлатилди.

 

Ёшлар Биринчилиги

“Машъал” футболчиси С. Ҳамидов “Қўқон-1912″га қарши учрашувда захира ҳакамини ҳақорат қилгани учун 3та ўйинга дисквалификация қилинди.

“Шўртан” ҳамда “Пахтакор” клублари ўртасидаги учрашувда агрессив ҳатти-ҳаракатлари учун “Шўртан” футболчиси Ж. Холтўраев 2та ўйинга четлатилди. Шунингдек, клуб раҳбарияти стадиондаги жамоат тартибини сақлаши юзасидан огоҳлантирилди. Ушбу вазият яна такрорланса, клуб мусобақа регламентига асосан жаримага тортилади.

“Шўртан” ҳамда “Пахтакор” клублари ўртасидаги учрашувда агрессив ҳаракатлари учун майдондан четлатилган “Пахтакор” футболчиси Ҳ. Алижонов 2та ўйинга четлатилди.

“Қўқон-1912” клубига қарши учрашувдаги агрессив ҳатти-ҳаракатлари учун “Металлург” футболчиси З. Аҳмаджонов 2та ўйинга дисквалификация қилинди.

“Қўқон-1912” ҳамда “Металлург” клублари ўртасидаги учрашувда агрессив ҳатти-ҳаракати учун майдондан четлатилган “Металлург” футболчиси М. Ҳасанов 2та ўйинга дисквалификация қилинди.

Манба : pfl.uz

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Bunyodkor410
2OKMK410
3Nasaf48
4Dinamo48
5Buxoro46
6Andijon46
6Neftchi46
6Xorazm36
9Navbahor45
10Paxtakor43
11So'g'diyona43
12Qizilqum33
13Qo'qon-191243
14Surxon43
U-21 биринчилиги
#КлубЎО