Ўзбекистон U-19 қизлар термаси Озарбайжонни мағлуб этди

06.05.2017

 Ўзбекистон U-19 қизлар терма жамоаси Тошкентда Озарбайжон қизларига қарши иккинчи ўртоқлик учрашувини ўтказди.

3 май кунги дастлабки баҳсда 0:0 ҳисоби қайд этилганди. Бугунги ўйинда эса қизларимиз ғалабани тантана қилишди.

Ўзбекистон U-19 – Озарбайжон U-19 – 2:0
Голлар
: Мафтуна Шоимова, Умида Зоирова

Ушбу ўртоқлик ўйинлари ўзбекистонлик футболчи қизлар учун U-19 Осиё чемпионати–2017 мусобақасига тайёргарлик вазифасини ўтайди.

Эслатиб ўтамиз, қизлар ўртасидаги U-19 Осиё чемпионати–2017 мусобақаси 14–28 октябрь кунлари Хитойда бўлиб ўтади. Турнир якунига кўра 1–3 ўринларни эгаллаган терма жамоалар аёллар ўртасидаги U-20 Жаҳон чемпионати–2018 йўлланмасига эга бўлади.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Xorazm26
2OKMK26
3Navbahor24
4Bunyodkor24
5Dinamo24
6Nasaf24
7Buxoro23
8Qizilqum23
9Neftchi22
10Andijon22
11Qo'qon-191222
12Paxtakor10
13Mash'al10
14Sho'rtan20
U-21 биринчилиги
#КлубЎО