Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
ОЧЛ–2017. «Локомотив» сафарда «Ал-Аҳли»га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди

10.05.2017

 

  • Осиё Чемпионлар Лигаси–2017 турнири “А” гуруҳи сўннги, 6-тур учрашувлари якунига етди. Ушбу турда Тошкентнинг “Локомотив” жамоаси сафарда Дубайнинг “Ал-Аҳли” клуби меҳмони бўлди.

    Муросасиз кечган ўйинда амирликлар 4:0 ҳисобида зафар қучди. Салмин Ҳамис, Исмоил ал-Ҳаммади, Асамоа Гьян ва Эвертон Рибейронинг голлари “Ал-Аҳли”нинг йирик ғалабасини таъминлади. Мазкур учрашувдан сўнг “Локомотив” мусобақани тарк этишга мажбур бўлди.

    Параллель равишда кечган ўйинда Теҳроннинг “Истиқлол” жамоаси меҳмонда Саудия Арабистонининг “Ал-Тавун” билан куч синашди. Ушбу ўйинда эронликлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

    Демак, “А” гуруҳидан “Ал-Аҳли” ва “Истиқлол Теҳрон” клублари ОЧЛ–2017 плей-офф босқичига йўл олди.

    ОЧЛ–2017. “А” гуруҳи
    Дубай, БАА
    9 май, сешанба

    “Ал-Аҳли” – “Локомотив” 4:0 (1:0, 3:0)

    Голлар: Салмин Ҳамис (27), Исмоил ал-Ҳаммади (59), Асамоа Гьян (73), Эвертон Рибейро (77)

    Огоҳлантиришлар: Олег Зотеев (17), Ислом Тўхтахўжаев (58)

    “Ал-Аҳли”: Мажид Носир, Салмин Ҳамис, Асамоа Гьян (Волид Ҳуссайн, 78), Хабиб ал-Фардан (Волид Амбар, 81), Волид Аббос, Исмоил ал-Ҳаммади, Эвертон Рибейро, Ҳамис Исмоил, Саид Аҳмад, Абдулазиз Ҳайкал (Муҳаммад Себил, 82), Абдулазиз Санқур.

    “Локомотив”: Маъмур Икромов, Кахи Махарадзе, Икром Алибоев, Марат Бикмаев (Диёр Туропов, 79), Сардор Мирзаев, Ислом Тўхтахўжаев, Мурод Бобожонов, Шуҳрат Муҳаммадиев, Олег Зотеев, Муҳаммад Коне (Тимур Кападзе, 62), Жалолиддин Машарипов (Қувондиқ Рўзиев, 67).

  • Манба: www.the-uff.com   
Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1QO'QON-1912510
1Xorazm510
3Mash'al59
4Buxoro59
5Aral57
6Sho'rtan55
7Olimpik Mobiuz54
8Do'stlik50
U-21 биринчилиги
#КлубЎО