«Пахтакор» футбол клуби раҳбариятида ўзгаришлар

13.05.2017

“Пахтакор” футбол клуби раҳбариятида ўзгаришлар рўй берди.

Бугун “Пахтакор” футбол клубида раҳбарияти таркибида ўзгаришлар амалга оширилди. Клуб Вице-президенти сифатида фаолият олиб борган Шодиев Бобур Кабулович клуб Президенти этиб тайинланди.

Клуб бош директори лавозимида ишлаб келган Аҳматджонов Умид Маҳаматджанович клуб вице-президенти лавозимини эгаллади. “Пахтакор” клуби бош директори этиб Адисман Дмитрий Александрович тайинланди.

Бунгача клуб Президенти сифатида фаолият юритган Тошкент шаҳар ҳокими Раҳмонбек Усмонов эндиликда “Пахтакор” клуби фахрий Президенти хисобланади.

Манба: www.pakhtakor.uz
Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Bunyodkor410
2OKMK410
3Nasaf48
4Dinamo48
5Buxoro46
6Andijon46
6Neftchi46
6Xorazm36
9Navbahor45
10Paxtakor43
11So'g'diyona43
12Qizilqum33
13Qo'qon-191243
14Surxon43
U-21 биринчилиги
#КлубЎО