Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Таиландда Вьетнам ва Хитой ёшлари билан назорат ўйини ўтказди

15.05.2017

  • Шу йилнинг 16–26 май кунлари Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида футзал бўйича тарихда илк марта 20 ёшгача бўлган футзалчилар ўртасида Осиё чемпионати бўлиб ўтади.

    Ўзбекистон U-20 терма жамоаси делегацияси 8 май куни Таиландга учиб кетган эди. Хосе Мария Пазос Мендез бошчилигидаги ёшларимиз аввалига 10 май санасида Вьетнам ёшларига қарши назорат ўйини ўтказишди ва 1:4 ҳисобида имкониятни бой беришди. Бугун эса U-20 терма жамоамиз Хитой U-20 терма жамоасига қарши назорат учрашуви ўтказди ва 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Ёшларимиз таркибида голларга Саид Ризо Миршарофов, Хусниддин Нишонов ҳамда дарвозабон Суннат Анваровлар муаллифлик қилишди.

    Ўзбекистон U-20 терма жамоаси эртага Бруней U-20 термасига қарши назорат ўйини ўтказади.

    Қуръа натижасига кўра, Ўзбекистон U-20 терма жамоаси “C” гуруҳида Қатар, Ливан, Мьянма ва Гонконглик тенгдошлари билан куч синашади.

  • Манба: www.ufa.uz
Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Bunyodkor410
2OKMK410
3Nasaf48
4Dinamo48
5Buxoro46
6Andijon46
6Neftchi46
6Xorazm36
9Navbahor45
10Paxtakor43
11So'g'diyona43
12Qizilqum33
13Qo'qon-191243
14Surxon43
U-21 биринчилиги
#КлубЎО