Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
Азиз Ҳайдаров “Ал Шабаб”ни тарк этди

16.05.2017

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ярим ҳимоячиси Азиз Ҳайдаров БААнинг “Ажман” клуби аъзосига айланди.

2011 йилдан буён БААнинг “Аш-Шабаб” клуби шарафини ҳимоя қилиб келган тажрибали футболчи мамлакатнинг бошқа клуби – “Ажман” билан 1 йиллик шартнома имзолади.

“Аш-Шабаб” жорий мавсумни 14 жамоа орасида 8-ўринни эгаллади. “Ажман” клуби эса якунига етган мавсум натижасига кўра БАА Про Лигасига чиқди.

Маълумот учун, футболчилик фаолияти давомида Азиз Ҳайдаров Тошкентнинг “Локомотив” (2006–2007), “Бунёдкор” (2007–2011) ва “Аш-Шабаб” (2011–2017) клубларида тўп сурган. 2007 йилдан буён миллий терма жамоа шарафини ҳимоя қилаётган ярим ҳимоячи 71 ўйинда майдонга тушган.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1QO'QON-1912510
1Xorazm510
3Mash'al59
4Buxoro59
5Aral57
6Sho'rtan55
7Olimpik Mobiuz54
8Do'stlik50
U-21 биринчилиги
#КлубЎО