Ўзбекистон U-20 футзал термаси Осиё чемпионатидаги иштирокини ярим финалда якунлади

25.05.2017

  • Футзал бўйича Ўзбекистон U-20 терма жамоаси тарихда илк маротаба ўтказилаётган Осиё чемпионатидаги иштирокини тугатди.

    Бугун, 24 май куни мусобақанинг ярим финалида Хосе Мария Мендез шогирдлари Ироқ U-20 термасига қарши баҳс олиб борди ва 1:5 ҳисобида имкониятни бой берди.

    Ярим финалнинг яна бир ўйинида Эрон U-20 термаси Таиланд ёшларини қўшимча таймларда 7:5 ҳисобида мағлубиятга учратди.

    Финал беллашувида Ироқ U-20 ва Эрон U-20 терма жамоалари ўзаро кураш олиб боради. Мазкур икки жамоа 2018 йили ўтказиладиган ёшлар ўртасидаги (U-18) Олимпия ўйинлари футзал мусобақасига йўлланмани қўлга киритди.

    U-20 Осиё чемпионати
    Ярим финал ўйинлари
    24 май, чоршанба

    Таиланд U-20 – Эрон U-20 — 5:7

    Ироқ U-20 – Ўзбекистон U-20 — 5:1

  • Манба: www.the-uff.com
Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Bunyodkor410
2OKMK410
3Nasaf48
4Dinamo48
5Buxoro46
6Andijon46
6Neftchi46
6Xorazm36
9Navbahor45
10Paxtakor43
11So'g'diyona43
12Qizilqum33
13Qo'qon-191243
14Surxon43
U-21 биринчилиги
#КлубЎО