Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
Ўзбекистон терма жамоаси ФИФА рейтингида 62-ўриндан жой олди

02.06.2017

  • Халқаро футбол федерацияси (ФИФА) ташкилотга аъзо терма жамоаларнинг янгиланган рейтингини эълон қилди. Унга кўра, Ўзбекистон миллий терма жамоаси 582 очко билан 62-ўриндан жой олди.

    Терма жамоа аввалги кўрсаткичга нисбатан 2 поғона йўқотди. Осиё футбол конфедерацияси (ОФК)га аъзо мамлакатлар орасида Ўзбекистон  термаси ҳамон 6-ўринда бормоқда.

    Эрон терма жамоаси ҳам 2 поғона йўқотган бўлишига қарамай, Осиёда пешқадамликни сақлаб қолди. Кучли учликда ўзгариш юз бермаган.

    1 (30). Эрон – 829 очко;

    2 (43). Жанубий Корея – 703 очко;

    3 (45). Япония – 689 очко;

    4 (48). Австралия – 681 очко;

    5 (53). Саудия Арабистони – 636 очко;

    6 (62). Ўзбекистон – 582 очко;

    7 (75). БАА– 450 очко.

    8 (77). Сурия – 436 очко;

    9 (82). Хитой – 425;

    10 (88). Қатар –374 очко.

    ФИФА рейтингида Бразилия 1715 очко билан пешқадамликни мустаҳкамлаб олди. Иккинчи ўринни Аргентина (1626 очко) эгаллаб турган бўлса, учинчи ўриндан Германия (1511 очко) жой олган. Жадвалда 4–10-ўринларни тегишли равишда Чили, Колумбия, Франция, Бельгия, Португалия, Швейцария, Испания ва Польша (иккаласи 10-ўрин) терма жамоалари эгаллаган.

  • Манба: www.the-uff.com
Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1QO'QON-1912510
1Xorazm510
3Mash'al59
4Buxoro59
5Aral57
6Sho'rtan55
7Olimpik Mobiuz54
8Do'stlik50
U-21 биринчилиги
#КлубЎО