Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
“Металлург” назорат учрашувида “Бунёдкор”га ютқазди

10.06.2017

Пойтахтимиздаги “Бунёдкор” академияси майдонида мезбонларга қарши назорат учрашувини ўтказган Бекободнинг “Металлург” жамоаси 0:3 ҳисобида имкониятни бой берди.
Учрашувнинг биринчи бўлими тенг курашлар остида кечди. Мезбонлар ҳам, меҳмонлар ҳам хавфли вазиятлар яратишган бўлишса-да, улардан фойдалана олишмади. Бунда ҳимоячилар ва дарвозабонларнинг хизмати катта бўлди.
Ўйиннинг иккинчи таймида “Металлург” устозлари таркибни тўлиқ ўзгартирди. Амалда заҳирада қолиб кетаётган ва ёшлар таркиби аъзоларидан ташкил топган таркиб ташаббусни майдон эгаларига тўлиқ бериб қўйди. Натижа ҳам шунга яраша бўлди. Вадим Чемиртан бошлаб берган голлар шоусини “Бунёдкор”нинг ёшлар таркиби вакиллари давом эттиришди. Иккинчи голни Миржаҳон Мирахматов ўйиндан, учинчи голни Фаррух Икромов пенальтидан киритди. Агарда Зафар Сафаев яна бир қатор вазиятларда жамоасини муқаррар голлардан сақлаб қолмаганида, ҳисоб бундан-да йирик кўриниш олган бўларди.
“Металлург” (1-тайм): С.Султонов, Д.Каримқулов, Ҳ.Ҳошимов, Д.Одилов, М.Сулаймонов, И.Исоқжонов, М.Тошматов, Ж.Абдумўминов, А.Нўъмонов, А.Зиёвуддинов, З.Абдуллаев.
“Металлург” (2-тайм): З.Сафаев, Ж.Аҳмедов, В.Магеррамов, А.Тошқўзиев, М.Қаҳрамонов, К.Копадзе, Ф.Намозов, У.Раҳимов, С.Қодирқулов, Д.Исмоилов, Т.Усмонов.
“Бунёдкор”: Д.Ҳамроев, А.Комилов, Д.Мичич, Ж.Мирабдуллаев, Х.Ғиёсов, Ж.Иброҳимов, М.Қосимов, С.Азимов, Н.Тўхтасинов, Ш.Нурматов, В.Чемиртан.

 

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1QO'QON-1912510
1Xorazm510
3Mash'al59
4Buxoro59
5Aral57
6Sho'rtan55
7Olimpik Mobiuz54
8Do'stlik50
U-21 биринчилиги
#КлубЎО