Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
МТЖ мураббийлар штаби бўйича ЎФФ баёноти

15.06.2017

Ўзбекистон Футбол Федерацияси жаҳон чемпионати саралаш ўйинларидан кейин ишқибозлар ва турли ОАВда юзага келган вазиятдан хабардор ва миллий терма жамоанинг кейинги тақдири ҳақидаги баҳс ва мунозаралар, таклиф ва мурожаатларни жуда яхши тушуниб турибди.
Ўзбекистон Футбол Федерацияси ҳар бир футбол ишқибози ўзининг шахси фикри борлиги ва уни эркин ифода қилиш ваколатига эга эканлигига ҳурмат билан қарайди.
Миллий терма жамоанинг жаҳон чемпионати саралаш ўйинларидаги иштироки, терма жамоа мураббийлар штаби аъзоларининг атрофидаги хавотирли фикрларга ҳурмат сақлаган ҳолда маълум қиламизки, Ўзбекистон Футбол Федерацияси Самвел Бабаян бошчилигидаги мураббийлар штабига иш ва вазифани охирига етказиб қўйиш учун имконият беради. Ўзбекистон терма жамоасининг 31 августда Хитойга қарши сафардаги ўйини ҳамда 5 сентябрь куни Кореяга қарши Тошкентдаги ўйинларига жамоани Самвел Бабаян тайёрлайди.
Миллий терма жамоанинг кейинги тақдири бўйича қарор 5 сентябрда Корея билан Тошкентдаги ўйиндан кейин қабул қилинади.
Шу билан бир қаторда қўшимча қиламизки, Ўзбекистон Футбол Федерацияси Ижроия Қўмитаси Бюросининг қарорига кўра, шу йилнинг сентябрь ойида ЎФФ навбатдаги Конференциясини ўтказади. Унда ташкилий масалалар, шу жумладан, Ўзбекистон Футбол Федерацияси Президенти ва раҳбарлик лавозимларининг сайлови, ЎФФ структурасини ўзгартириш ва кадрлар масаласини қайта кўриб чиқиш, шунингдек, мамлакат футболини ислоҳ қилиш бўйича дастурларни тузиб чиқиш каби долзарб масалалар кўриб чиқилади.

Ўзбекистон Футбол Федерацияси матбуот хизмати

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1QO'QON-1912510
1Xorazm510
3Mash'al59
4Buxoro59
5Aral57
6Sho'rtan55
7Olimpik Mobiuz54
8Do'stlik50
U-21 биринчилиги
#КлубЎО