Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
Ўзбекистон U-22 терма жамоаси Қатардаги халқаро мусобақада қатнашади

21.06.2017

Равшан Ҳайдаров бош мураббийлигидаги Ўзбекистон U-22 терма жамоаси шу йилнинг 30 июнь – 6 июль кунлари Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида ўтказиладиган халқаро мусобақада иштирок этади.

Турнирда тўрт мамлакат ёшлар термаси иштирок этади: Қатар, Ўзбекистон, Иордания ва Қирғизистон. Учрашувлар Al Sadd ва Aspire P7 майдонларида бўлиб ўтади.

Қуйида мусобақа тақвими билан танишинг:

30 июнь, жума

20:45  Иордания – Ўзбекистон
22:00  Қатар – Қирғизистон

2 июль, якшанба

20:45  Қирғизистон – Иордания
22:00  Қатар – Ўзбекистон

4 июль, сешанба

20:45  Ўзбекистон – Қирғизистон
22:00  Қатар – Иордания

6 июль, пайшанба

20:45  3-ўрин учун баҳс
23:00  1-ўрин учун баҳс

Маълумот учун, ушбу мусобақа Ўзбекистон ёшлар термаси учун 2018 йили Хитойда бўлиб ўтадиган U-23 Осиё чемпионатига саралаш босқичи учун тайёргарлик вазифасини ўтайди. Саралаш босқичи шу йилнинг 15–19 июль кунлари БААда бўлиб ўтади.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1QO'QON-1912510
1Xorazm510
3Mash'al59
4Buxoro59
5Aral57
6Sho'rtan55
7Olimpik Mobiuz54
8Do'stlik50
U-21 биринчилиги
#КлубЎО