Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
“Шўртан” Тошкент грандларини мағлуб этган Ихтиёр Каримовни истеъфога чиқарди

28.06.2017

Куни кеча, “Шўртан” футбол клубининг мураббийлар штабида навбатдаги ўзгариш юз берди.
“Шўртан”нинг биринчи давра кўрсаткичларини қониқарсиз деб топган клубнинг янги раҳбарияти  15-тур доирасида бўлиб ўтган “Қизилқум” – “Шўртан” учрашувидаги мағлубиятдан сўнг, жамоа бош мураббий вазифасини вақтича бажариб келган, клуб техник директори – Ихтиёр Тоғаевич Каримовни, мураббийлар – Комил Жўраев ҳамда Ботир Қодирқуловларни эгаллаб турган вазифаларидан озод этди.
“Шўртан” жамоасига янги мураббийларни жалб қилиш масаласи тез кунларда кўриб чиқилади.
Ҳозирча, “оқ бўрилар”га биринчи давра якуни муносабати билан маълум муддатга қисқа танаффус эълон қилинди.
“Шўртан” жамоасининг асосий таркибида ҳам янгиликлар бўлиши режалаштирилмоқда.
“Шўртан” жамоаси билан боғлиқ барча ўзгаришлар тафсилоти ҳақида сайтимиз орқали хабар бериб турамиз.
Эслатиб ўтамиз, бунга қадар “Шўртан” клуби раҳбарияти мавсум аввалида Александр Волковни ҳам истеъфога чиқаришганди.
Ихтиёр Каримов биринчи даврада Тошкент жамоалари – “Локомотив”, “Бунёдкор”, “Пахтакор” ва “Обод”ни таслим этишга эришганди.
Бу истеъфо “Шўртан” учун жорий мавсумдаги иккинчиси бўлди.
Ҳозирча клубда ҳеч қандай кенгаш мажлиси бўлиб ўтгани йўқ. Катта эҳтимол билан бугун кечда клуб раҳбарияти янги бош мураббий ва бошқа бир қатор масалалар бўйича мажлис ўтказиши кутилмоқда.
Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1QO'QON-1912510
1Xorazm510
3Mash'al59
4Buxoro59
5Aral57
6Sho'rtan55
7Olimpik Mobiuz54
8Do'stlik50
U-21 биринчилиги
#КлубЎО