Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
Қатардаги U-22 халқаро турнир тақвимида ўзгариш бўлди

30.06.2017

  • Равшан Ҳайдаров бош мураббийлигидаги Ўзбекистон U-22 терма жамоаси шу йилнинг 30 июнь – 6 июль кунлари Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида ўтказиладиган халқаро мусобақада этиши ҳақида хабар берилганди.

    Турнирда тўрт мамлакат ёшлар термаси – Қатар, Ўзбекистон, Иордания ва Қирғизистон иштирок этиши кўзда тутилганди. Бироқ Иордания U-22 термаси мусобақада қатнаша олмайдиган бўлди ва тақвимда ўзгариш юз берди.

    Эндиликда жамоалар ўзаро иккитадан ўйин ўтказади. Қуйида янгиланган тақвим билан танишинг.

    30 июнь, жума

    22:00 Қатар – Қирғизистон

    1 июль, шанба

    20:45 Ўзбекистон – Қирғизистон

    2 июль, якшанба

    Қатар – Ўзбекистон

    4 июль, сешанба

    22:00 Қатар – Қирғизистон

    5 июль, чоршанба

    20:45 Қизғизистон – Ўзбекистон

    6 июль, пайшанба

    22:00 Ўзбекистон – Қатар

    Изоҳ: Учрашув соатлари Тошкент вақти билан кўрсатилган

    Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон U-22 терма жамоаси 22 футболчи билан мазкур турнирга йўл олди.

    Маълумот учун, ушбу мусобақа Ўзбекистон ёшлар термаси учун 2018 йили Хитойда бўлиб ўтадиган U-23 Осиё чемпионатига саралаш босқичи учун тайёргарлик вазифасини ўтайди. Саралаш босқичи шу йилнинг 15–19 июль кунлари БААда бўлиб ўтади.

  • Манба: www.the-uff.com

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1QO'QON-1912510
1Xorazm510
3Mash'al59
4Buxoro59
5Aral57
6Sho'rtan55
7Olimpik Mobiuz54
8Do'stlik50
U-21 биринчилиги
#КлубЎО