Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
Азиз Ибрагимов Латвиянинг «Спартак» клуби аъзосига айланди

08.07.2017

2017 йилги мавсумни Эроннинг “Машинасози” жамоасида ўтказган ўзбекистонлик ярим ҳимоячи Азиз Ибрагимов ўз фаолиятини Латвияда давом эттиради.
30 ёшли футболчи Юрмала шаҳри шарафини ҳимоя қилаётган “Спартак” клуби билан шартнома имзолади.
2007 йилда ташкил этилган “Спартак” клуби ўтган мавсумда ўз тарихида биринчи марта Латвия чемпиони бўлди ва Европа Чемпионлар Лигаси саралаш босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди. Юрмалаликлар ЕЧЛдаги иштирокини 2-саралаш босқичидан бошлайди.
Маълумот учун, Азиз Ибрагимов фаолияти давомида “Трактор” (2004–2005), “Шўртан” (2005), “Машъал” (2006), “Слован Братислава” (Словакия, 2007–2008), “Богемианс 1905” (Чехия, 2008–2011), “Циндао Жонун” (Хитой, 2011–2012), “Баник Мост” (Чехия, 2013), “Ческе Будейовице” (Чехия, 2013), “Богемианс Прага” (Чехия, 2013–2014), “Андижон” (2014), “Динамо” Самарқанд (2015), “Бухоро” (2015–2016) ва “Машинасози” (Эрон, 2017) клубларида тўп сурган.
Шунингдек, тажрибали футболчи 2007–2011 йиллар давомида Ўзбекистон терма жамоаси сафида тўп суриб, 17 учрашувда 3 та гол киритишга муваффақ бўлган.
Манба: www.the-uff.com
Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1QO'QON-1912510
1Xorazm510
3Mash'al59
4Buxoro59
5Aral57
6Sho'rtan55
7Olimpik Mobiuz54
8Do'stlik50
U-21 биринчилиги
#КлубЎО