Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
ЖЧ-2018 саралаш. Ж.Корея-Эрон ўйини бошланиш вақти ўзгарди

19.07.2017

ЖЧ-2018 саралаш босқичи доирасида Жанубий Корея ва Эрон жамоалари ўртасидаги ўйиннинг бошланиш вақти ўзгартирилди. Корея термаси янги бош мураббийи Шин Тэ Йонг талабига биноан ўйин ярим соат кечроқ бошланадиган бўлди.

Дастлаб белгиланган режага кўра учрашув 31 август куни 20:30 (Тошкент вақти билан 16:30)да бошланиши керак эди. Энди эса ўйин Сеул вақти билан 21:00да старт олади.

Ўша куни Хитой-Ўзбекистон учрашуви ҳам Тошкент вақти билан 17:00да бошланади. Шин Тэ Йонг Ж.Корея-Эрон ўйинини ҳам шу вақтга кўчириш орқали футболчиларнинг параллел баҳс натижаси билан чалғимасликларини мақсад қилди.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1QO'QON-1912510
1Xorazm510
3Mash'al59
4Buxoro59
5Aral57
6Sho'rtan55
7Olimpik Mobiuz54
8Do'stlik50
U-21 биринчилиги
#КлубЎО