Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
Ўзбекистон – Жанубий Корея учрашувининг бошланиш вақтига аниқлик киритилди

21.07.2017

   Халқаро футбол федерацияси (ФИФА) ЖЧ–2018 саралаш босқичи “А” гуруҳи 10-туридан ўрин олган барча ўйинлар бир вақтда бошланиши ҳақида кўрсатма берди ва ҳар бир мамлакат ҳудудидан келиб чиққан ҳолда беллашув вақтларини белгилади.

“А” гуруҳи сўнгги тур учрашувлари шу йилнинг 5 сентябрь куни бўлиб ўтади.  Ўзбекистон терма жамоаси Тошкентда Жанубий Корея билан баҳс олиб борса,  Эрон ўз майдонида Сурияни қабул қилади.

Хитой эса сафарда Қатар меҳмони бўлади. Барча ўйинлар Тошкент вақти билан 20:00 да старт олади.

ЖЧ–2018 саралаш босқичининг “B” гуруҳида эса ўйинлар бир вақтда бошланмайди. Ироқ ва БАА нейтрал майдон – Эронда ўйнаши ҳамда Австралиянинг ноқулай вақт ҳудуди ушбу гуруҳдаги ўйинларнинг бир вақтда бошланишига имкон бермади.

Маълумот ўрнида, Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ-2018 саралаш босқичи 8-туридан кейин 12 очко тўплаб, тўғридан-тўғри қўлга киритилиши мумкин бўлган ягона йўлланма учун курашда 2-ўриндаги Жанубий Кореядан 1 очкога ортда қолмоқда.

 

Манба: www.the-uff.com

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1QO'QON-1912510
1Xorazm510
3Mash'al59
4Buxoro59
5Aral57
6Sho'rtan55
7Olimpik Mobiuz54
8Do'stlik50
U-21 биринчилиги
#КлубЎО