Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
Расмий хабар: Эдгар Гесс яна “Шўртан”га қайтди

27.07.2017

Маълумки, иккинчи давра ўйинларига тайёргарлик кўраётган “Шўртан” жамоамиз ҳал қилувчи йиғинларни Тошкентда ўтказмоқда.
5 июлдан эътиборан Ғузорда бошланган ушбу жараёнларда футболчиларимиз Виталий Легай ва Геннадий Кочневлар қўл остида машғулотларда қатнашишаётган эди. Шу боис барча мухлислар ва мутахассисларни бош мураббий масаласи қизиқтириб келаётганди. Бу борада сайтимиз орқали ҳам бир неча марта маълумотлар бериб бордик. Жумладан клубимиз раҳбарияти бир қатор тажрибали мутахассислар билан мулоқот олиб бораётганлигидан ҳам воқиф этдик. Ниҳоят куни кеча якуний қарор қабул қилинди. Бундан аввал ҳам “Шўртан”да фаолият кўрсатган, ғузорлик мухлислар меҳрини қозонган ва айтиш жоизки, ҳозирча жамоамизни ўз тарихида энг юксак натижаларга эриштирган Эдгар Гесс “Оқ бўрилар” бошқарувига муносиб номзод деб топилди. 25 июль кечки машғулотлар арафасида клубимиз раҳбарияти футболчилар ва мураббийлар штаби вакиллари билан йиғилиш ўтказди ҳамда Э.Гессни расман бош мураббий сифатида таништирди.
Эслатиб ўтамиз, ушбу мураббий “Шўртан”ни 2009-2011 ва 2012-2013 йиллар давомида бошқариб борди. Унинг қўл остида “Оқ бўрилар” жамоаси 2010 йилги мавсумда Олий лигада 4 ўринни эгаллашди. Шу йилнинг ўзида “Шўртан” Ўзбекистон Кубогининг финалига қадар етиб борди. 2011 йилги мавсумда эса Ғузор жамоаси Халқаро мусобақа – Осиё Конфедерацияси Кубогида муваффақиятли иштирок этди. Гуруҳдан кейинги босқич – 1/8 финалга чиқиш вазифасини уддалади.
Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Xorazm37
2Buxoro35
3QO'QON-191234
4Sho'rtan34
5Mash'al24
6Aral33
6Olimpik Mobiuz23
8Do'stlik30
U-21 биринчилиги
#КлубЎО