Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
Ўзбекистон – Жанубий Корея учрашуви сингапурлик ҳакамларга топширилди

03.08.2017

Халқаро футбол федерацияси (ФИФА) Осиё минтақасидан ЖЧ–2018 турнирига саралаш босқичи “А” гуруҳи 10-туридан ўрин олган Ўзбекистон – Жанубий Корея ўйинига расмийларни тайинлади.

Сингапурлик Муҳаммад Тақи ал-Жаафари бин Жаҳари учрашув бош ҳаками бўлиб ишлайди. Унга қанотларда ҳамюртлари Тзу Лианг Ли ва Мин Киат Ронни Ко ёрдам беради. Тўртинчи ҳакам вазифасини Ху Чуан Фу бажаради.

Ҳакамлар назоратчиси этиб баҳрайнлик Жасим Муҳаммад Маҳмуд Абдулкарим тайинланди. Учрашув комиссари – Салмон Муҳаммад Намшан (Саудия Арабистони).

Ўзбекистон ва Жанубий Корея ўртасидаги ўйин 5 сентябрь куни Тошкентдаги “Бунёдкор” стадионида бўлиб ўтади. Ўйин соат 20:00 да старт олади.

Эслатиб ўтамиз, ЖЧ–2018 турнирига саралаш босқичи “А” гуруҳи 10-турнинг барча учрашувлари бир вақтда бошланади.

Маълумот ўрнида, Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ–2018 саралаш босқичи 8-туридан кейин 12 очко тўплаб, тўғридан-тўғри қўлга киритилиши мумкин бўлган ягона йўлланма учун курашда 2-ўриндаги Жанубий Кореядан 1 очкога ортда қолмоқда.
Манба: www.the-uff.com

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1QO'QON-1912510
1Xorazm510
3Mash'al59
4Buxoro59
5Aral57
6Sho'rtan55
7Olimpik Mobiuz54
8Do'stlik50
U-21 биринчилиги
#КлубЎО