Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
Асрор Алиқулов «Шўртан» мураббийлар штабига ўтказилди

18.08.2017

Хабарингиз бор, “Шўртан”нинг ёшлар жамоаси жорий мавсумни собиқ тажрибали футболчимиз – Асрор Алиқулов қўл остида бошлаб, турнир жадвалида етакчи жамоалардан бирига айланганди. Шундай бўлсада, клубимиз раҳбарияти ёш “оқ бўрилар”ни келгуси ўйинларга тайёрлаш вазифасини янги мураббийга топширишни лозим кўрди.

Эндиликда ёшларимизни чемпионат учрашувларига,  ўзбек футболига бегона бўлмаган, 1973-йил, 22 ноябрьда таваллуд топган, асосий футболчилик фаолиятини Янгиернинг “Янгиер” жамоасида ўтказган,  Фарғонанинг “Нефтчи” жамоасида ҳам тўп сурган, сўнгра эса бош мураббий вазифасида бир неча йил аввал Каттақўрғоннинг “Динамо-Каттақўрғон”, Янгиернинг “Янгиер” жамоасини ҳамда Тошкентнинг “Чуст Пахтакор” ва “Обод” жамоаларида ҳам бош мураббий сифатида фаолият юритган – Хайрулло Абдиев тайёрлайдиган бўлди, дея хабар қилмоқда “Шўртан” матбуот хизмати.

Асрор Алиқулов эса жамоамизнинг асосий таркиб мураббийлар штабига жисмоний тайёргарлик бўйича мураббий вазифасига ўтказилди.
Манба: www.fcshurtan.uz

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1QO'QON-1912510
1Xorazm510
3Mash'al59
4Buxoro59
5Aral57
6Sho'rtan55
7Olimpik Mobiuz54
8Do'stlik50
U-21 биринчилиги
#КлубЎО