«Уч миллат кубоги»: Ўзбекистон аёллар термаси муддатидан аввал ғолибликни қўлга киритди

20.08.2017

Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳрида  аёллар терма жамоалари ўртасида “Уч миллат кубоги” халқаро ўртоқлик турнири ўз якунига етиб бормоқда. 18 август куни Қозоғистон ва Қирғизистон термалари ўзаро баҳс олиб бориб, 2:2 ҳисобида дуранг ўйнади. 19 август куни эса Ўзбекистон аёллар термаси Қозоғистон билан куч синашиб, 6:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Мазкур ғалабадан кейин Ўзбекистон аёллар термаси муддатидан аввал мусобақа ғолибига айланди. Дастлабки турда Қозоғистонга қарши майдонга тушган Ўзбекистон аёллар термаси 7:0 ҳисобида зафар қучганди. Иккинчи турда эса мезбон Қирғизистон 3:1 ҳисобида таслим қилинган эди.

20 август куни сўнгги ўйин бўлиб ўтади. Унда Ўзбекистон ва Қирғизистон аёллар терма жамоалари ўзаро куч синашади.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Bunyodkor410
2OKMK410
3Nasaf48
4Dinamo48
5Buxoro46
6Andijon46
6Neftchi46
6Xorazm36
9Navbahor45
10Paxtakor43
11So'g'diyona43
12Qizilqum33
13Qo'qon-191243
14Surxon43
U-21 биринчилиги
#КлубЎО