Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
Ўзбекистон U-16 терма жамоаси «Қозоғистон президенти кубоги»да иштирок этади

24.08.2017

Шу йилнинг 4–8 сентябрь кунлари Қозоғистоннинг Талгар шаҳрида мамлакат президенти кубоги учун халқаро турнир бўлиб ўтади.

Ўнинчи бор ташкил этилаётган ушбу мусобақада Қозоғистон, Ўзбекистон, Россия, Тожикистон, Қирғизистон, Туркманистон, Албания ва Грузия ўсмирлар терма жамоалари иштирок этади.

Дилшод Нуралиев бошчилигидаги Ўзбекистон U-16 терма жамаоси қуръа натижасига кўра “Козоғистон президенти кубоги”нинг “B” гуруҳидан ўрин олган. Мазкур гуруҳдан, шунингдек, Қирғизистон, Тожикистон ва Россия ўсмирлар жамоалари жой олган.

Қуйида ушбу турнир тақвими билан танишиш мумкин:

“Қозоғистон президенти кубоги”
Талгар, Қозоғистон
4–8 сентябрь, 2017 йил

1-тур. 4 сентябрь

Қирғизистон – Тожикистон

Россия – Ўзбекистон

Албания – Грузия

Қозоғистон – Туркманистон

2-тур. 5 сентябрь

Россия – Қирғизистон

Ўзбекистон – Тожикистон

Грузия – Туркманистон

Қозоғистон – Албания

3-тур. 7 сентябрь

Ўзбекистон – Қирғизистон

Тожикистон – Россия

Туркманистон – Албания

Қозоғистон – Грузия

Плей-офф ўйинлари ва финал. 8 сентябрь

7–8 ўрин учун

5–6 ўрин учун

3–4 ўрин учун

Финал

Аввалроқ Дилшод Нуралиев шогирдлари 28 август – 3 сентябрь кунлари Польшада бўлиб ўтадиган халқаро мусобақада қатнашиши ҳақида хабар берилганди.

Бўлажак мусобақалар Ўзбекистон ўсмирлар термаси учун 2018 йилги U-16 Осиё чемпионати саралаш босқичига тайёргарлик вазифасини ўтаб берди. Саралаш босқичи шу йилнинг 16–24 сентябрь кунлари Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёд шаҳрида бўлиб ўтади.

Манба: www.the-uff.com

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1QO'QON-1912510
1Xorazm510
3Mash'al59
4Buxoro59
5Aral57
6Sho'rtan55
7Olimpik Mobiuz54
8Do'stlik50
U-21 биринчилиги
#КлубЎО