Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
Syrenka Cup: Ўзбекистон ўсмирлар термаси Бельгияга имкониятни бой берди

31.08.2017

Польша мамлакатида 2001—2002 йилларда таваллуд топган футболчилар ўртасида бугун, 29 август куни Syrenka Cup–2017 халқаро турнири старт олди.

Мусобақанинг илк турида Дилшод Нуралиев бош мураббийлигидаги Бельгияга қарши баҳс олиб бориб, 1:4 ҳисобида имкониятни бой берди. Ўзбекистон ўсмирлар термаси жамоаси сафидаги ягона голга захирадан майдонга тушган Жасур Жалолиддинов муаллифлик қилди.

Навбатдаги турда Дилшод Нуралиев шогирдлари Польша – Венгрия учрашувида мағлуб бўлган жамоа билан ўзаро баҳс олиб боради.

Syrenka Cup–2017
Плоти, Польша
29 август, сешанба

Бельгия – Ўзбекистон 4:1

Ўзбекистон: Мўминмирзо Қодиров, Хуршидбек Убайдуллаев, Мироншох Сатторов, Жасурбек Абдулбеков, Рустам Азимов, Хожимат Эркинов, Алишев Одилов, Диёр Рамазонов, Шохжаҳон Султонмуродов, Иброҳимҳалил Йўлдошев, Хушудбек Бозоров.

Захира: Шукрон Йўлдошев, Дониёр Собиров, Игорь Чикризов, Темур Мамасиддиқов, Жасур Жалолиддинов, Суннатилло Ҳамиджонов, Бекзод Шамсиев, Жавоҳир Жўраев.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1QO'QON-1912510
1Xorazm510
3Mash'al59
4Buxoro59
5Aral57
6Sho'rtan55
7Olimpik Mobiuz54
8Do'stlik50
U-21 биринчилиги
#КлубЎО