Ўзбекистон терма жамоаси Жанубий Корея билан дуранг ўйнади ва ЖЧга чиқиш имкониятидан маҳрум бўлди

06.09.2017

ЖЧ–2018 турнирига саралаш босқичи “А” гуруҳи сўнгги 10-турида Ўзбекистон терма жамоаси Тошкентда Жанубий Корея термасини қабул қилди.

Мазкур учрашувда ҳисоб очилмади ва томонлар нурсиз дуранг қайд этди. Параллель равишда бўлиб ўтган ўйинда Эрон терма жамоаси ўз майдонида Сурия билан 2:2 ҳисобида дуранг ўйнади.

Демак, бугунги ўйиндан кейин Ўзбекистон термаси ЖЧга чиқиш имкониятидан маҳрум бўлди.

ЖЧ–2018 саралаши
Тошкент, “Бунёдкор”
5 сентябрь, сешанба

Ўзбекистон – Жанубий Корея 0:0

Огоҳлантиришлар: Азиз Ҳайдаров(38), Анзун Исмоилов (71), Егор Кримец (84) – Жунг Ву Юнг (36)

Ўзбекистон: Игнатий Нестеров, Виталий Денисов, Анзур Исмоилов, Егор Кримец, Даврон Ҳошимов, Азиз Ҳайдаров, Отабек Шукуров, Одил Аҳмедов, Сервер Жепаров (Сардор Рашидов, 52), Элдор Шомуродов (Жалолиддин Машарипов, 86), Игорь Сергеев (Александр Гейнрих, 58).

Жанубий Корея: Ким Сёнг Гю, Ким Мин Жаэ, Сон Хён Мин, Хванг Хи Чан, Ли Кун Ху (Ли Донг Кук, 78), Ким Мин Ву, Го Йо Хан, Жанг Хюн Су (Ку Жа Чол, 43), Жунг Ву Юнг, Ким Ёнг Гвон, Квон Чанг Хун (Ём Ки Хун, 64).

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Bunyodkor410
2OKMK410
3Nasaf48
4Dinamo48
5Buxoro46
6Andijon46
6Neftchi46
6Xorazm36
9Navbahor45
10Paxtakor43
11So'g'diyona43
12Qizilqum33
13Qo'qon-191243
14Surxon43
U-21 биринчилиги
#КлубЎО