Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
ФИФА президенти Умид Аҳмаджоновга табрик йўллади

13.09.2017

Халқаро Футбол Федерацияси (ФИФА) президенти Жанни Инфантино бугун, 12 сентябрь куни Ўзбекистон Футбол Федерацияси президенти этиб сайланган Умид Аҳмаджоновга табрик мактубини йўллади.
“Ҳурматли Умид Аҳмаджонов! Сизни 2017–2021 йиллар учун Ўзбекистон Футбол Федерацияси президенти этиб сайланганингиз билан чин юракдан табриклайман ва энг эзгу тилакларни билдираман. Сизнинг чуқур билимингиз ҳамда “Пахтакор” ФК вице-президенти, Миллий Олимпия қўмитаси вице-президенти, Миллий Паралимпия қўмитаси вице-президенти каби лавозимларда ишлаб тўплаган кўп йиллик тажрибангиз мамлакатингизда футболнинг барқарор ривожига ҳисса қўшишига ишонаман.
Олдингизга қўйган мақсадларга эришиш йўлида мен ва ФИФАнинг далдасига таянишингиз мумкин. Футбол ва унинг бошқарувини муҳокама қилишни истасангиз, ФИФА эшиклари Сиз учун доимо очиқ бўлади. Сизни Цюрих (Швейцария)га тез орада таклиф қилишдан ва ФИФА тизими билан таништиришдан мамнун бўламан. ФИФА вакиллари Сиз билан шу кунларда боғланиб, ташриф вақтини муҳокама қилади.
Шу ўринда, Сиз билан биргаликда Ўзбекистон Футбол Федерацияси Ижроия қўмитаси аъзолари этиб сайланган ҳамкасбларингизга табрикларимни етказиб қўйишингизни сўрайман.  Сизга омад, куч ва муваффақият тилаган ҳолда тез орада учрашиб, табригимни шахсан етказишга умид қилиб қоламан”, – дейилади ФИФА президентининг табригида.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ОФК президенти Салмон бин Иброҳим ал-Ҳалифа Умид Аҳмаджоновни Ўзбекистон Футбол Федерацияси президенти этиб сайлагани билан табриклаган эди.
Манба : the-uff.com
Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Buxoro816
1QO'QON-1912816
3Mash'al815
4Aral814
5Xorazm810
6Sho'rtan89
7Olimpik Mobiuz88
8Do'stlik80
U-21 биринчилиги
#КлубЎО