Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
Ўзбекистон терма жамоаси Хитой билан дуранг ўйнади

22.09.2017

Футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Ашхободдаги мусобақанинг тўртинчи турида Хитой билан беллашди.

Илк турда БААни 5:1 ҳисобида таслим қилган Ўзбекистон иккинчи турда Мальдив оролларини 9:1 ҳисобида мағлуб этганди. Кеча Баҳодир Аҳмедов шогирдлари сенсацион тарзда Афғонистонга ютқазиб қўйишди – 2:4.

Хитой билан учрашувда 4:4 ҳисоби қайд этилди.

Ўзбекистон гуруҳ босқичида иккинчи ўринни банд этди ва А гуруҳида биринчи бўлган жамоага (Туркманистон ёки Вьетнам) қарши чорак финалда ўйнайди.

Ашхобод-2017

Ўзбекистон – Хитой 4:4

Голлар: Фарҳод Абдумавлонов 2, Илҳом Ҳамроев 11, Тимур Садиров 22, Феруз Фахриддинов 32 – Жианфа Зуанг 2, Янг Ксю 13, Юе Лу 23, 39.

Ўзбекистон (биринчи бешлик): Рустам Умаров, Дилшод Раҳматов, Фарҳод Абдумавлонов, Даврон Абдураҳмонов, Константин Свиридов

Захира: Анасхон Раҳматов, Машраб Одилов, Феруз Фаҳриддинов, Тимур Садиров, Илҳом Ҳамроев, Артур Юнусов, Даврон Чориев, Акмал Хазратқулов, Ҳусниддин Нишонов
Манба: www.uff.uz

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1QO'QON-1912510
1Xorazm510
3Mash'al59
4Buxoro59
5Aral57
6Sho'rtan55
7Olimpik Mobiuz54
8Do'stlik50
U-21 биринчилиги
#КлубЎО